Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:

Математика ва информатика ўқитиш методикаси

.pdf
Скачиваний:
438
Добавлен:
13.05.2020
Размер:
1.21 Mб
Скачать

3. Функционал боғланишлар. Графикларни тадқиқ эта олишлари, улардан

функциялар хоссаларини ўрганишда ҳамда тенглама, тенгсизликларни еча

олишда қўллай олишлари зарур.

4. Узунлик, юза ва ҳажмларни ҳисоблаш Бунда ясаш асбобларидан,

эмпирик формулалардан фойдалана олиш, чизма, схема, эскизларни ясай олиш

ва уларни тушунтира олиш.

5. Геометрик шаклларни моделлаштириш.Моделни ясаш олдидан

шаклнинг хосаларини таҳлил қилиши, ўлчамларини ҳисоблаш ишларини амалга ошириши лозим.

Дарсларда ишлаб чиқариш мазмунидаги ва амалий характердаги маслалар ечиш зарур.

Математикани ўқитишда ҳаёт билан боғлашда ишлаб чиқариш экскурсиялари ҳам аҳамиятга эга.Улар комплекс вазифаларни бажаришга

имкон беради:топшириқни бажарадилар, масалаларни тузадилар, диаграмма, графикларни ясайдилар.

Мослик принципи. Ўқув материалини баён қилишда уларнинг билимлари ривожланиш ёш хусусиятлари савияси билан тўла мос келиши лозим.

Ўқувчиларда

асбстркт

тафаккурнинг савияси паст. Шунингучун янги

тушунчаларни

киритишда

хусусийдан умумийга, маълумдан номаълумга

бориш зарур.

Бу умумий назарий хулосалар олдидан конкрет маълумотли

машқлар берилади. Масалан, вертикал бурчаклар хоссаси ҳақидаги теорема исботидан олдин иккита тўғри чизиқ кесишганда ҳосил бўлган бурчакни

бирорта бурчаги бўйича топиш масаласи муҳокма этилади. Квадрат тенглама илдизлари формуласини чиқариш олдидан сонли коэффициентли квадрат

учҳаддан тўла квадрат ажратишга доир машқлар ечилади.Теорема, функция ва ҳ.к.абстракт тушунчалар агар яхши тайёргарлик олиб борилса, пухта

ўзлаштирилиши мумкин.

Масала ечиш тушунарли бўлиши учун масалан шартини ўзлаштириш

бўйича таёргарлик иши зарур. Ўқувчи масала шартини матндаги ҳар бир сўз маъносини, шартда берилган миқдорлар орасидаги боғланишларни тушуниши

лозим. Масала шартини қисқа ёзувини ва уни ифодаловчи чизма ва схемаларни бажаришлари зарур. Ҳар бир қийин масалани ечиш олдидан комбинацияси қийин масала бўлган оддий масалаларни ечиш таклиф этилади.

Ўқув ишини режалаштириш муҳим ахамиятга эга.Дарс ўқув материали билан тўлдирилиб юборилмаслиги керак. Дарс режасида янги материални

ўзлаштириш ва қабул қилиш бўйича тайёргарлик ишини кўзда тутиш лозим. Ўқувчиларга баён қилиш қулай мос бўлади, агарда у ўқувчиларнинг фаол

иштирокида амалга оширилса.

Мослик принципини амалга ошириш кучли фикрлш фаолиятдан озод

қилишни назарда тумайди. Ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялаш уларнинг ёшларига мос бўлган қийинчиликларни енгиш жараёнидв олиб борилиши

лозим.

41

Фаолллик принципи. Мактабда математика ўқитишда асосий вазифалардан бири ўқувчиларда мантиқий ва ижодий тафаккурни тарбиялаш

ҳисобланади.Бу вазифа ўқувчиларнинг билиш фаолиятларини фаоллаштирувчи усуллардан фойдаланиш шароитида амалга оширилади.

Ўқувчилар янги тушунчаларни киритишда, уларга янги бўлган математик

маълумотларни беришда фаолиятли иштирок этишлари зарур. Улар теореманинг мантқий схемасини тузишда, формулани келтириб чиқаришда,

масалани ечишда қатнашишлари лозим.

Ўқувчилар фаоллигини таъминлаш ўрганилаётган мавзуга қизиқишни

уйғотишга имкон беради. Бу мақсадда ўқитувчи мавзу баён қилиш олдидан тажриба кузатишни, ўрганилайтган мавзу амалий аҳамиятини назарий

қимматини кўрсатувчи турли мисол ва масалалардан фойдаланиши мумкин.Масалан, тригонметрик функциялар тушунчасини киритишда ўтиб

бўлмайдиган предметларгача бўлган масофани топишга доир масалани ечиш билан боғлаш мумкин. Бу масалани еча туриб, ўқувчилар киритилаётган

тушунчани биладилар ва шунинг учун катта қизиқиш билан уларни ўрганишга киришадилар. Оддий касрларни ўнли касрларга айлантириш мавзусини

ўрганишдан олдини ўқувчилар эътиборини ўнли кассрлар устида амаллар оддий касрлар устидаги амалларга нисбатан осон бажарилишини айтиш мумкин. Савол туғилади:ихтиёрий оддий касрни ўнли каср билан алмаштириш

мумкинми? Агар мумкин бўлса, буни қандай амалга ошириш мумкин? Ўрганилаётган саволга қизиқиш унинг ўрганиш зарурлигини англаш,

фаолликннинг намоён бўлишига ёрдам берувчи мақсадга йўналтирилган иродавий уринишни яратади.

Ўқувчиларнинг ўзлари уларга янги бўлган математик билимларни ўзлари топишлари зарур. Агар ўқувчилар янги билимларн мустақил ва лаборатория

ишлари ёрдамида эгалласалар, уларнинг фаоллиги шунча ошади. Ўқувчилар катта қониқиш ҳосил қиладилар, агар улар кузатётган ҳодисада қандайдир

қонуниятни пайқасалар. Бу ўқувчиларнинг ижодий муносабаттига таъсир кўрсатади.

Ўқувчиларда баён этилган тасдиқнинг мантиқий исботлаш заруратига ишонч ҳосил қилдириш керак.Хусусий ҳолларни кузатишда пайқалган нарса ҳаммавақт ҳам ўринлими?Нима учун мантиқий исбот зарур? Бу саволлар

ўқувчиларда пайдо бўлиши керак, уларни исботлаш умумий усулларига ўргатиш зарур. Ўқувчилар кесма, бурчак, учбурчаклар тенглиги, тўғри

чизиқлар параллеллиги қандай исботланишини билиш керак. Масалан, кесмалар тенглиги учбурчакларни қараш билан ёки параллел тўғри чизиқлар

орасида жойлашган параллел тўғри чизиқлар ҳақидаги теорема ёрдамида исботланади.

Теорема исботи режаси ёки масалани ечишда таҳлил қилиш усули қўллаш билан эришилади. Энг самарали усул эвристик суҳбат. Ўйлаб қўйилган

саволлар системаси ўқувчига теоремани исботлаш ёки қийин масалани ечиш усулини топишга ёрдам беради, уларга таъриф, хулосани мустақил баён этишга

42

тайёрлайди. Эвристик суҳбатда ўқувчилар маълум мақсадга - теоремани

иботлаш ёки масалани ечишга олиб келадиган мантиқий ҳукмлар занжирини

қуришда қатнашадилар.

Шундай қилиб, улар мустақил ижодий иш усулини эгаллайдилар.На фақат фикрлашни ривожлантируви ёрдам берувчи саволлар системасин ўйлаш

зарур, балки ўқувчи бу саволларни жавоб беришга тайёрлаш лозим. Фақат мос савол ва машқлар ўқувчилар фикрини уйғотади. Ўта қийин машқлар

фикрлашни пасайтиради. Ўқувчилар учраган қийинчиликларни енгиб ўтиш имконига ишонишлари лозим. Фақат шу ҳолда барча куч ва эътиборларини

мақсадга эришигпа йўналтирадилар.

Ўқувчилар фикрлашларини талаб этмайдиган, жавоблар кўрсатилган

саволлар уларнинг ташқи томондан фаол эканликларини кўрсатсада умуман ўқувчилар қобилиятларни ривожлантирмайди.

Қизиқишни уйғотишга ўқитувчининг нутқи, унинг обрўси, ўқитувчи ва ўқувчилар орасидаги ўзаро ҳурмат ҳам сабаб бўлади.

Уй вазифаларни танлашда синфда ечилганларга ўхшаш бўлиши, шундай машқлар танланиши керакки, ўқувчи уларни бажариш учун ўз ташаббусини ва

ижод қилиш намоён қилсин.

Кўргазмалилик принципи. Математика ўқитишда бу принципи амалга ошириш турли предметлар,моделлар,чизмалар,расмдани кузатиш ҳамда

ўқувчилар томонидан эгалланган тажриба тасвквурларидан фойдаланишдан иблрат.Бу пинцип онгилик,мослик ва билимнинг пухталик принципларини

бажарилишига имкон беради.

Кўргазмалилик воситалардан фойдаланиш психологик тадқиқотлар билан

ҳам тасдиқланган.Маълумки, абстракт тафаккур асосини предмет тафаккур ташкил этади.Кўргазмалилик қуроллар ўрганилаётган масалага қизиқишни

оширишда бу билан ўқувчи диққат эътиборини жалб этишга хизмат қилади. Кўргазмалилик нуқтаи назардан арифметик ва алгебраик билимларни

геометрик талқини муҳим аҳамиятга эга.Масалан, оддий касрларнинг хоссалари ва улар устида амалларни ўрганиш каср сонларни кесмалар шаклида

тасвирлаш ёрдамида анча соддалашади, рационал сонларни йўналган кесмалар ёрдамида тавсифлаш ўқувчиларга рационал сонларни қўшиш қоидасини мақсадга мувофиқ тушцнишига имкон беради.

Функциялар графиги ўқувчиларга функция хоссаларини мустақил баён қилишга ёрдам беради.

Кўргазмали принципини амалга ошириш кўргазмали қуроллар қўллаш билан чегараланмайди.Материални баён қилишни кўргазмали деб ҳисоблаш

мумкин, агар ўқитувчи тушунтириш жараёнида ҳаётий тажриба натижасида ўқувчиларнинг тасввурларидан ҳам фойдаланса. Масалан, ҳаракатга доир

масалалар ечишда график тавсифлардан фойдаланилади.

Кўргазмали қуролларни қўллаш самарали бўлиши керак.Бу ерда шунча

кўп бўлса, шунча яхши принципи тўғри эмас.Назарияни ўрганишда ва масалалар ечишда кўргазмали қуролларни намойиш қилиш ўқувчилар фазовий

43

тасаввурини ривожлантиришини пасайтиради. Кўп сондаги кўргазмали қуролларни битта дарсда қўллаш мақсадга мувфиқ эмас, бунда ўқувчиларни

эътибори камаяди ва намойиш қуролларига қизиқиш пасайди. Бундан ташқари, дарслар компьютер ва мультимедиа воситалардан системали ва онгли равишда фойдаланиш ҳозирги янги педагогик технологиялардан кўргазмалилик

принципининг самарали қўлланилишга имкон беради.

2-асосий савол: Математика ўқитиш воситалари

2-асосий саволнинг баёни:

Математика дарслиги, ўқув қўлланмаси дастур ва дидактика талаблари билан аниқланувчи ўқитиш мақсадларига мос келувчи математика бўйича

билимлар асосларини баён этувчи китоб ҳисобланади.

У қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: а) у ўқувчиларда илмий

дунёқараш ва мантиқий фикрлашни ривожлантириши; б) математика бўйича маълумотларни системали ва илмий баён қилиши; в) услубий нуқтаи назардан

кетма-кет жойлаштирилган етарли сондаги турли хил масала ва машқларни ўз

ичига олиши керак.

Шунингдек, дарслик баён қилинган материал зарурлигини асослашга эътибор бериши, масалаларнинг тақсимоти , ўрни ва аҳамиятини аниқлаши, кўргазмалилик вазифасини ёритилишини таъминлаши лозим.

Ўқитиш воситаларига ўқув қўлланмаларидан ташқари, масалалар тўпламлари, кўргазмали қуроллар ва техника воситалари киради. Ўқув

қўлланмаси ўқитиш жараёнида ўқувчиларга бериладиган ахборотни ўз ичига олади. Уни тўғри қўллаганда ўқувчиларга математика фани асосларини

ўзлаштиришга ёрдам беради, билимлар билан қуролланишга ва хотирани ривожлантиришга имкон беради. Ҳозирги замон ўқув қўлланмалари назарий

маълумот ва машқларни ўз ичига олади. Тенг кучли ўқув қўлланмалар мавжудлиги бир томондан ўқитувчининг ўқитишда ўз имкониятлари ва

ўқувчилар билим савияларига мос равишда ундан ижодий фойдаланишга, иккинчи томондан, назарий ва амалий жиҳатларни ўзаро мувофиқ ҳолда баён

этишга, синф ва уй вазифаларини тақсимлашни осонлаштиради.

Ўқув қўлланмасидан ташқари ҳар бир синф учун ўқитиш воситалар тизимига ўқитувчи учун китоблар (услубий қўлланмалар) ва дидактик

материаллар киради. Ўқитувчи учун китобларда зарур тавсиялар, масалаларни ечиш йўллари берилган, тахминий режалаштириш келтирилади. У ўқитишнинг

ҳар бир босқичида эришилиши зарур бўлган билимлар ҳажмини таълим стандартлари талаблари асосида аниқлаб беради. Дидактик материаллар эса

мустақил ва назорат ишлари матнлари, тестлар ва уларни амалга ошириш бўйича тавсиялар ҳамда жавобларни беради.

Ўқувчилар билан ўқув дарслиги устида ишни ташкил этишда биринчи қадам – масалалар матнини ўқишга ўргатиш ҳисобланади. Масала ўқилгандан

сўнг масала шартларини ажратиш ва уларни қисқа ёзувларда қайд этиш таклиф этилади ва бундан сўнг суҳбат-изоҳлаш ўтказилади.

44

Ўқув қўлланмаси билан ишлашда дарснинг ҳар бир босқичи хусусиятларини ҳисобга олиш зарур.

Масалан, 7-синфда геометрия дарсида янги мавзуни мустақил ўрганишни

ташкил этишда мос бандини ўқиш ҳамда теорема мазмуни ва унинг исботини таҳлил этишлари талаб этилади (5).

8-9-синфларда эса янги мавзуни ўқув дарслиги бўйича ўрганишда

ўқувчиларга мустақил бу мавзуни ўқиб келиш ва тушунмаган жойларини

саволлар орқали ифодалашни тошириш мумкин. Масалан, учбурчаклар ўхшашлик аломатлари ҳақидаги теоремани ўрганиб, қолган иккитасини синфда

ўқув дарслигидан мустақил ўрганиб чиқиш таклиф этилади. Барча холларда мустақил ўрганилган исбот ўқувчи томонидан синфда такрорланиши, бунда

ўқитувчи жавоб берувчидан аниқ ва туғри жавоб беришга эришиши талаб этилади.

1011-синфларда эса бу иш яна ҳам такомиллаштирилиши ўқувчилар

теоремалар ёки мавзуларни мустақил ўрганиб маъруза ёки реферат шаклида

ёзиб. Уни ҳимоя қилиш учун тайёргарлик кўришлари зарур булади.

Ўқув қўлланмаси кўргазмалилигига қўйиладиган талаблар қуйидагиларни

ўз ичига олади: а) билиш вазифаси шундан иборатки оддийдан мураккабга борилади, ўқувчилар фаолиятини кўргазмалилик восита ва усуллари билан бошқаради, назорат ва коммуникатив амалларни бажаришга имкон беради; б)

интрпретацион функцияси, турли хил белги ва расмлар орқали мавзу ва тушунчалар конкретлаштирилади; в) эстетик вазифалари- унинг кўриниши ва

безалиши ўқувчиларда гўзалликни ва эстетик дид каби туйғуларни уйғотиши учун хизмат қилиши зарур.

Дидактик материаллар ўқувчиларнинг мустақил фаолиятларини ташкил этиш учун мўлжалланган бўлиб, ўқувчиларнинг масалалар ечиш бўйича

мустақил ишларини, индивидуал ва фронтал равишда курснинг мавзулари бўйича текшириш назорат ишлари учун материалларни ўз ичига олади. У ҳар

бир мавзу бўйича 4 та ва ундан ортиқ мустақил иш ва мавзулар бўйича қўшимча мустақил ишларни ўз ичига олади. Уларни ўқитишда қўллаш

хусусияти шундан иборатки, ўқитувчи улар ёрдамида мустақил ишларини ташкил этиши ва назоратларни амалга ошириши мумкин. Шунинг учун дидактик материалларга ҳар бир чорак бўйича якуний назоратлар учун ёзма

ишлар билан бирга тестлар ҳам берилади.

3. Математика бўйича справочниклар ва маълумотли математикадан

адабиётлар қуйидагиларни ўз ичига олади: ҳисоблаш учун жадваллар, турли хил элементар математика бўйича справочниклар, ўқувчиларнинг кундалик

ўқув фаолияти учун зарур бўлган маълумотлардан фойдаланишга имконият яратади; қизиқарли математик адабиётлар; илмий-оммабоп математика бўйича

адабиётлар. Улар билан ишлаш синфда ва синфдан ташқари машғулотларда амалга оширилиб, уларнинг қизиқиш ва билимларини ривожлантириш учун

хизмат қилишини ҳисобга олиши зарур. Айниқса бунда математикадан

45

масалалар тўпламлари, тестлар тўпламлари, қизиқарли математик китоблар ва ҳоказолар бу ишда кенг қўлланилиши мумкин.

Математика бўйича ўқув жиҳозлари қуйидаги уч туркум жиҳозларни ўз ичига олади: приборлар, асбоблар; ўқитишнинг нашр воситалари; ўқитишнинг экран воситалари. 1-турдаги воситаларга турли хил геометрик моделлар,

стереометрик шакллар комплекти, чизма ясаш асбоблари ва ҳоказолар киради. Иккинчисига эса жадваллар ва карточка-тошириқлар, нашр асосли дафтарлар,

ишчи ва маълумотли жадваллар ва ҳоказолар кириб, дарслар самарадорлигини оширишга хизмат қилади ва ўқув вақтини тежашга ҳамда ўқувчилар

билимларини чуқур ва онгли бўлишига эришишга ёрдам беради.

Ўқитишнинг техник воситаларига кинофильм, диафильм, диапозитив,

кодопозитив каби кўргазмалилик воситалари ва уларни экранга туширувчи киноаппарат, диапроектор, эпидиаскоп каби асбоблар кириб, бунга яна теле-

радио, видео-аудио воситалар хам киради. Бу экран воситаларига ЭҲМ

компьютерлари ҳам кириб, дарсларни жонли қизиқарли ўтилишини таъминлаш

учун қўлланилади. Улардан фойдаланишнинг ўзига хос чегаралари, уни қўллаш санитария-гигиена қоидалари мавжуд, бунга ўқитувчилар қатъий эътибор

беришлари талаб этилади. Кўпинча услубий адабиётларда ўқитишнинг экран воситалари ўқитишнинг техник воситалари(ТСО) деб ҳам аталади ва шу билан бирга уларнинг вазифалари ва имкониятлари, синфлари ва турлари етарлича

баён қилинган.

Техник воситаларни ўқитишда қўллашнинг асосий хусусияти

ўқувчиларни ўқув вақтидан унумли фойдаланишга, билимларни кўргазмали равишда эгаллаб олишлари учун имкон бериши ҳисобланади. Булардан

ташқари, графикавий кўргазмалилик воситалари ҳам мавжуд бўлиб, математика ўқитишда, айниқса, геометрия дарсларида кенг қўлланилади. Бу воситалар

туркумига расм, диаграмма, схема, ва бошқа графикавий тасвирлар, графикавий моделлар киради. Уларни қўллаш хусусиятларига кўра: жадваллар,

диафильмлар, диапозитивлар ва транспорантларга ажратиш мумкин.

Асосий адабиётлар

1.Алиханов С. Математика ўқитиш методикаси. – Т:Ўқитувчи, 1993 й.

2.Методика преподавания математики. Общая методика.

М:Просвещение, 1985 г.

3.Методика преподавания математики. Общая методика. Ю.М.Колягин и др. – М: 1975 г.

4.Методика преподавания геометрии. Планиметрия.. –М, 1967 г.

5.Методика преподавания математики. Частная методика. Под ред. В.И.Мишина.- М:Просвещение, 1987 г.

6.Методика преподавания математики. Частная методика. Ю.М.Колягин

идр. – М.1977 г.

Қўшимча адабиётлар

1.Столяр А.А. Педагогика математики. – М., Просвещение, 1982 г.

46

2. Метельский А. Дидактика математики. – Минск, 1991 г.

4. Мирзаев Ч.Э. “Таълим жараёнларини комплекс лойихалаш”. Тошкент,

2010

Мавзу -5: Математика ўқитишни ташкил этиш

Асосий саволлар:

1.Математика дарси ва унга қўйиладиган талаблар, математика ўқитувчисининг дарсга тайёргарлик тизими

2.Математика дарсини таҳлил қилиш, талабалар билимини баҳолаш.

Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: математика, математика дарси, тахлил қилиш, ўқувчилар билимини назорат қилиш.

1-асосийсавол: Математика дарси ва унга қўйиладиган талаблар,

математика ўқитувчисининг дарсга тайёргарлик тизими

1-асосий саволнинг баёни:

Дарсга қуйидагича таъриф бериш мумкин.

Дарс – бу мантиқан тугалланган, бутун вақт билан чегараланган ўқув-

тарбия жараёнининг қисмидир.

Математика дарсининг белгиларига қуйидагилар киради:

1)Таълим ва тарбия вазифалари ҳал қилинади;

2)Конкрет ўқув материали муҳокама этилади;

3)Мақсадларни амалга ошириш учун мос ўқитиш усуллари танланади;

4)Ўқувчилар жамоасининг маълум тарзда фаолияти ташкил этилади.

Математика дарсларига қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилар ҳисобланади:

Дарсда асосий дидактик(ўқув) мақсадининг мавжудлиги. Бунда бир неча масалаларга эътибор қаратилади: а) янги материални ўрганиш (

тушунчани шакллантириш, қонун ва алгоритмлар ўрнатилади); б) ўрганилаётган билимларни мустаҳкамлаш (такрорлаш, масалалар

ечиш) Улар орасида муҳими асосий мақсадни тўғри аниқлаб олишдир. Дарс

мақсади унинг мавзусини аниқлайди, дарсда нима қилиш керак саволига жавоб беради. Масалан, “Келтирилган квадрат тенглама илдизлари” формуласини

ўтишда асосий мақсад ўқувчиларни келтирилган квадрат тенгламани ечиш алгоритми билан таништириш ҳисобланади. Шу асосда ўқув масалалари

вужудга келади: а) чала квадрат тенглама ечиш кўникмасини текшириш; в) алгоритмни қўллаш.

Дарсда таълимий вазифалар билан бирга тарбиявий масалалар ҳам ҳал қилинади. Бунда: а) ўқувчилар қизиқишини ўйғотиш ва сақлаш;

б)ўқувчиларнинг ўқишга маъсулиятини ошириш; в) математикани ўрга-нишга

47

эҳтиёж ва кўникмаларни тарбиялаш. Бу талаб конкрет математик тушунчаларни ўзлаштиришда қуйидагиларни кўзда тутади:

-билимларни ўз сўзлари билан баён этиш;

-ундаги асосий аниқланган тушунчалар моҳиятини ўзлаштириш;

-таъриф бўйича уни таниб олиш

Теоремани тўғри ифодалаш, субъект ва предикатларни ажрата олиш кабилар ҳам бу талабнинг зарурлигини тасдиқлайди.

Ўқув материалининг асосланган ҳолда танланиши. Бу қуйидагиларни назарда тутади: 1) асосий ўқув мақсадининг мазмунга мос келиши; 2) етарли

ҳажмда ўқув материалининг мавжудлиги; 3) конкрет ва абстракт материалнинг оптимал муносабатда бўлиши; 4) назарий ва амалиётнинг ўзаро

алоқасининг ёритилиши муҳимдир.

Асосий иш дарсда бажарилиши керак. Дарсда конкретликдан

умумийликка ўтиш (формула, қоида). Шунингдек, назария (формула келтириб чиқариш) ва амалиёт (тенгламалар ечишга қўллаш ) ҳам мувофиқ ҳолда бўлиши

зарур.

4. Дарсда ўқувчилар фаоллигини оширувчи ўқитиш усулларини

қўллаш. Бунда қўйидагиларга эътибор берилиши лозим: а) ўқувчиларнинг ўзлари навбатдаги навбатдаги муаммоларни ифодалай олиши; б) кирити-

лаётган тушунчаларни таърифлашни амалга оширишлари зарур. Бунда ўқув

материалини қисмларга ажратиш ҳамда ўқувчилар олдига хусусий ўқув масалаларни қўйиб бориш талаб этилади.

5. Дарснинг ташкилий пухталиги талабини амалга ошириш учун қуйидаги зарурий шартлар бўлиши зарур: а) ўқитувчи дарс материалини эркин

билиши; б) ҳар бир навбатдаги савол услубиятини билиши, уни ўргатиш усул ва воситаларини эгаллаган бўлиши; в) ўқувчилар индивидуал хусусиятларининг

тақсимоти тўғри йўлга қўйилиши, синф тахтаси ва дафтардаги мазмун ва ёзувлар жойлашишини ҳисобга олиш, дарсда кўргазмали қуроллар ва техник

воситалардан фойдаланиш, унинг тайёргарлигини йўлга қўйиш.

2. Математика ўқитувчисининг дарсга тайёргарлик тизими

қуйидагиларни ўз ичига олади:

1.Янги ўқув йили арафасидаги тайёргарлик, бунда календарь иш режаси тузилади.

2.Ўқув мавзуси бўйича дарслар системаси тузиб чиқилади.

3.Ҳар бир дарсга тайёргарлик, конспектлар тайёрлаш. Бунда: а) ҳар бир

мавзу ўрни, унинг мазмуни, ўрганиш вазифалари аниқланади – зарур ўқув материали танланади; б) масала ва ўқув материали дарсларга тахминан

тақсимланади; в) вақт ва мазмун бўйича ўтилганларни такрорлаш амалга оширилади, мустақил ва назорат ишлар ўтказиш вақти аниқланади.

Дарсга тайёргарлик кўриш қуйидаги ишларни бажаришни кўзда тутади: 1) ўқувчиларни мавзуга киритиш, уларга навбатдаги ўқув масалани қўйиш; 2)

янги тушунчаларни баён этиш; 3) киритилаётган тушунчалар хоссаларини қандай топиш мумкинлигини кўрсатиш; 4)индуктив асослашга эришиш; 5) бир

48

хил типдаги масалани ечиш усулини кўрсатиш; 6) дарсга масалаларни материалга мос танлаш; 7) ўқувчиларни масала шарти билан таништириш; 8)

танланган масала қандай ечилишини баён қилиши лозим. Асосий дарс типлари қуйидагилар ҳисобланади:

1.Янги материални баён қилиш дарси

2.Ўрганилганларни мустаҳкамлаш дарси.

3.Билим, кўникма ва малакаларни текшириш дарси.

4.Ўрганилганларни системалаштириш ва умумлаштириш дарси Дарснинг тузилиши қуйидагиларни ўз ичига олади:

1.Олдинги билимлар ва амал усулларини такрорлаш (актуал-

лаштириш)

2.Янги билим ва амал усулларини шакллантириш.

3.Қўллаш кўникма ва малакаларини шакллантириш.

Дарснинг асосий босқичлари:

1.Ўқувчилар олдига дарс мақсадини қўйиш.

2.Янги материал билан таништириш.

3.Янги материални мустаҳкамлаш.

4.Билим, кўникма ва малакаларни текшириш.

5.Билимларни системалаштириш, ўрганилганларни умумлаштириш.

Талаблар – тарбия мақсадларини ўрнатиш учун мақсадга йўналтирилган ишни амалга ошириш, ўқувчилар билиш фаолиятларини

фаоллаштиради. Умумий мақсад сари йўл очилади.

2-асосий саволнинг баёни:

Математика дарсини таҳлил қилиш назорат ва таълим бериш воситаси

сифатида хизмат қилади ва бунда қуйидаги мақсадларни текшириш асосий вазифа қилиб олиниши мумкин:

1.Дарс мақсадларининг амалга оширилиши;

2.Дарснинг математик мазмуни ва илмий савияси;

3.Дарсда қўлланилган ўқитиш усуллари самарадорлиги;

4.Дарсда ўқитувчи ва ўқувчининг фаолияти сифати;

5.Ўқувчиларда кўникма ва малакаларни шакллантириш.

Бунинг ҳар бир банди учун дарс таҳлил қилинади ва тегишли хулосалар, ютуқ ва камчиликлар кўрсатилади, таклиф ва мулоҳазалар

билдирилади. Дарснинг тўла тузилиши ўқитувчининг дарс бериш хусусият ва босқичларини ҳисобга олган ҳолда тузиб чиқилиши мумкин.

Математика бўйича ўқувчилар билимини баҳолаш ва текширишнинг

асосий мақсадлари қуйидагилар: ўқувчилар томонидан ўқув материалини

ўзлаштириш сифатини ҳамда предмет бўйича дастурда кўзда тутилган билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш савиясини текширишдан иборат.

Бу уч хил текширишни ўз ичига олади: жорий (уй вазифасини текшириш, оғзаки сўраш, кундалик баҳо қўйиш ва ҳ.к.), оралиқ назорат ёки даврий

49

назоратлар ( назорат ишлари, мавзу ёки боб бўйича назорат ишлари ва ҳ.к.), якуний назорат чорак учун ёки ярим йиллик ва йиллик назоратларини ўз ичига

олади.

Оралиқ назорат учун асосан “Дидактик материаллар” дан фойдаланган ҳолда иш олиб бориш кўзда тутилади. Якуний назоратлар якуний назорат

ишлари ёки чорак учун оғзаки сўраш, битириш имтиҳонлар (тестларни) ўз ичига олади.

Максимал балл математика бўйича 500 балл ҳисобланади. Ўқув фани максимал балли ЖН, ОН ва ЯН балларини жамлаш орқали аниқланади.

Билимларни баҳолаш тартиби қуйидаги даражаларга бўлинади: 1-даража- математикадан давлат таълим стандартида белгилаб берилган

билимларни ўзлаштиришнинг минимал даражасини бажарганлар “паст” даража ҳисобланади.

2 –даража – репродуктив даражада бўлиб, ДТС да белгилаб берилган

билимларни ўзлаштиришнинг минимал даражасидан юқори бўлганлари “ўрта”

баҳоланади.

3-даража – реконструктив даражада қўлланиладиган ДТС даги

билимларнинг имконият даражаси талабларига жавоб берадиганлари “юқори” баҳоланади.

4- даража – ДТСда белгилаб берилган билимларни ўзлаштиришнинг

имконият даражасига мувофиқ келадиган ва уни ижодий қўллай оладиганлар “ўта юқори” баҳоланади.

Рейтинги 100-96% бўлганлар - ўта юқори, 86-95% бўлганлар – юқори, 81-71% бўлганлар-ўрта, 70-56% бўлганлар – паст баҳо билан баҳоланади,

--0-55% бўлганлар эса аттестация қилинмайди.

Ўқув фани бўлим ва мавзуларни максимал балларга тақсимлашда

қуйидагича йўл тутилади: масалан, 6-синфда ҳафтасига 5 соатдан, жами 170 соат ўқитилади, ўқувчи тўплайдиган максимал балл-500.

1-мавзу “Ўнли касрлар устида дастлабки тушунча, қўшиш ва айириш”

мавзусига 22 соат вақт ажратилган, шунинг учун 22 соатга тўғри келган балл Р

= (500:170) 22 = 64,7 = 65 га тенг.

2-мавзу “Ўнли касрларни кўпайтириш ва бўлиш” мавзусига 40 соат

ажратилган, шунинг учун Р = (500:170) 40 = 117,6 = 118 балл ва ҳ.к.

Асосий адабиётлар

1.Алиханов С. Математика ўқитиш методикаси. – Т:Ўқитувчи, 1993 й.

2.Методика преподавания математики. Общая методика.

М:Просвещение, 1985 г.

3.Методика преподавания математики. Общая методика. Ю.М.Колягин и др. – М: 1975 г.

4.Методика преподавания геометрии. Планиметрия.. –М, 1967 г.

5.Методика преподавания математики. Частная методика. Под ред. В.И.Мишина.- М:Просвещение, 1987 г.

50