Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:

5-МАВЗУ

.pdf
Скачиваний:
55
Добавлен:
05.01.2021
Размер:
986.63 Кб
Скачать

Девиациянинг бошқа классификацияси

ностандарт хулқ-атвор

(хулқ-атворнинг социал стереотипларидан ташқарига чиқадиган, аммо жамият ривожланишида ижобий роль ўйнайдиган)

деструктив хулқ-атвор

ташқи деструктив (ижтимоий нормаларни бузишга қаратилган)

аддиктив (ҳақиқатдан қочиш ва исталган ҳис-туйғуларни олиш учун маълум моддаларни ёки муайян фаолиятни ишлатиш)

антисоциал (қонунлар ва бошқаларнинг ҳуқуқлари бузилиши)

ички деструктив (шахснинг ўзини ўзи парчалашига қаратилган: ўз жонига қасд қилиш, конформистик, нарцистик, ақидапараст, аутик) хулқ-атвор

Девиация сабаблари ва белгилари:

Умум қабул қилинган ёки расмий равишда белгиланган социал нормаларга мос келмайди

Девиант хулқ ва уни намоён этувчи шахс бошқа одамларнинг салбий баҳосини олади (ижтимоий санкциялар)

Шахснинг ўзига ёки бошқаларга реал зарар келтиради, яъни деструктив ёки аутодеструктив тарзда намоён бўлади

Мунтазам такрорланадиган (кўп маротаба ёки узоқ муддат) тарзда намоён бўлиши мумкин

Тиббий меъёрлар доирасида кўриб чиқилади

Социал дезадаптация ҳодисаси билан бирга кузатилади

Индивидуал ёки ёшга доир-жинсий ўзига хос хусусиятларда намоён бўлади

Девиант хулқ-атворнинг нисбатан кенг тарқалган шакллари:

Жиноятчилик

Муайян давлатда ўрнатилган қонун ва меъёрларга нисбатан айрим шахсларнинг салбий муносабати жиноий фаолият, мазкур шахс эса жиноятчи ҳисобланади.

Девиант хулқ-атворнинг нисбатан кенг тарқалган шакллари:

Ичкиликбозлик

Бу борада илмий адабиётларда бир неча таснифлар мавжуд:

1.Алкоголни ҳар-ҳар замонда истеъмол қилиш.

2.Алкоголни кўп истеъмол қилиш — спиртли ичимликларни мунтазам, яъни ҳафтада бир мартадан бир неча мартагача ёки бирваракайига ўртада танаффус билан кўп микдорда (200 мл.дан ошиқ). Бу кўпинча алкоголизмга олиб келади.

3.Алкоголизм — спиртли ичимликларга патологик (муттасил) ўрганиб қолиш билан тавсифланувчи касаллик.

ФАКТ:

Далилларга мурожаат қилинса, 70 фоизга яқин қотиллик, 80-90 фоиз безорилик асосан мастликда рўй беради.

100 грамм ароқ ичиш киши жисмидаги фаол ишлаётган 7500 тўқимани йўқ қилади. 75 грамм ароқ истеъмол қилинганидан сўнг инсон танасидаги мушакларнинг кучи 20 дан 40 фоизгача камаяди.

Ичкиликка берилган инсонларнинг 25 фоизи спиртли ичимликдан маст пайтда ўзини ўлдиришни хаёлидан ўтказади.

100 грамм “офат суви” спортчини икки ҳафтага “иш”дан чиқаради.

13-14 ёшли ўғил ёки қиз болага бериладиган бир қадаҳ кучсиз вино ҳам катта ёшли одамнинг бир шиша ароқ ичгани каби сальбий таъсир кўрсатади.

ЗАҲАРНИ ИЧИШ МУМКИНМИ,

НИМА ДЕБ ЎЙЛАЙСИЗ?

100 грамм пиво – бу 6-12

грамм заҳар, хамиртуруш, турли кимёвий қўшимчалар «кўринишида».

100 грамм вино – бу 20 грамм заҳар, узум, олма ва бошқа меваларнинг шарбати «кўринишида».

100 грамм шампань – бу 17

грамм заҳар, турли экстрактлар “кўринишида”.

100 грамм ароқ – бу 40 грамм заҳар, 60 грамм сув ва турли экстрактлар «кўринишида».

100 грамм коньяк – бу 40

грамм заҳар, 60 грамм сув ва турли экстрактлар «кўринишида».

Девиант хулқ-атворнинг нисбатан кенг тарқалган шакллари:

Гиёҳвандлик

Гиёҳванд ёки унга тенглаштирилган воситаларга мунтазам ружу қўйиш ва тиббий кўрсатмаларсиз истеъмол қилиш.

Девиант хулқ-атворнинг нисбатан кенг тарқалган шакллари:

Фоҳишабозлик

Фанда расмий никоҳсиз жинсий муносабат икки турга бўлиб ўрганилади:

1. Конкубинат — никоҳсиз бирга яшаш.

2. Фоҳишабозлик — пул учун ўз танасини сотиш.

Ғарбда асосан иккинчиси қоралансада, Шаркда иккала ҳолатга ҳам меъёрдан оғиш сифатида қаралади.

ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШ

ЖССТ берган баёнотга кўра ҳар йили 800 мингдан ортиқ киши ўз жонига қасд қилади.

Бу ҳар 40 дақиқада бир кишининг ўз жонига қасд қилишини англатади.

Соседние файлы в предмете Социология