Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК_Макроиқтисодий_таҳлил_ва_прогнозлаш.doc
Скачиваний:
1353
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
13.85 Mб
Скачать

Таянч сўз ва иборалар

Ижтимоий жараёнларнинг хусусиятлари ва уларни ифодаловчи кўрсаткичлар. Мамлакат бюджетидан ижтимоий жараёнларни ривожлантириш учун ажратилган маблағлар, уларнинг ўзгариш динамикаси, Ўзбекистон ижтимоий соҳаларни ривожлантириш сиёсати. Ижтимоий соҳаларни прогнозлаш усуллари ва моделлари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари. Аҳоли турмуш динамикасини баҳолвчи кўрсаткичлар, ушбу кўрсаткичларни ўзгариш динамикаси. Аҳоли турмуш даражасини белгиловчи меъёрий миқдорлар. Ўзбекистонда уларнинг амалдаги миқдори прогноз учун асосий ахборот базаси. Маиший хизматлар соҳасини прогнозлаш, чакана савдо айланмаси ва унга бўлган талабни прогнозлаш. Кадрлар тайёрлаш ва таълим тизимининг таркибий ўзгаришеи прогнозлаш.

Мавзу-15. Демографик жараёнларни прогнозлаш Режа:

1. Прогнозлаш объекти демографик жараёнларнинг хусусиятлари, ўзагриш тенденцияси, ўсиш динамикаси

2. Мамлакат аҳолисининг таркибий тузилиши

3. Ишчи кучи, шаҳар ва қишлоқларда уларнинг таркибий тузилиши

4. Демографик жараёнларни ифодаловчи кўрсаткичлар ва уларни белгиловчи омиллар.

15.1. Прогнозлаш объекти демографик жараёнларнинг хусусиятлари, ўзагриш тенденцияси, ўсиш динамикаси

Демографик прогнозлар аҳолининг ҳаракатини ва меҳнат ресурсларининг такрор ишлаб чиқарилишини, меҳнатга лаёқатли аҳолининг бандлик даражасини, унинг малака ва касбий таркибини ўз ичига олади. Демографик прогноз аҳолининг динамикасини унинг ёш ва жинс таркибини, туғилиш ва ўлим даражаси, аҳолининг худудий жойлашиши хақидаги маълумотларни таҳлилдан ўтказиш асосида кўриб чиқади. Демографик прогноз келажакда оилаларнинг сони, уларнинг ўртача катталиги, миграция жараёнларининг йўналиши ва жадаллиги, фаол меҳнат фаолиятининг узунлуги, меҳнат фаолиятини бошлаш ва тамомлаш, пенсияга чиқишнинг ўртача ёшлари, аҳоли умрининг ўртача узунлиги хақида зарур маълумотлар олиш имконини беради. Қизиқарли маълумотлар22

Д емографик прогнозлар асосида аҳоли эҳтиёжларининг хажми ва тузилиши, шахсий истеъмол моллари ишлаб чиқариш, маъориф, соғлиқни сақлаш ва хоказоларни ривожлантириш режалаштирилади. Хуллас, демографик прогнозлар ижтимоий ривожланиш ва турмуш даражасини ошириш прогнозлари билан узвий боғлиқ.

Ижтимоий ривожланиш прогнозлари аҳолининг ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларини, турмуш тарзининг ўзгариши тенденцияларини аниқлаш соҳасидаги мураккаб тадқиқотлар комплексини ўз ичига олади. Бу комплексга қуйидагилар киради: меҳнат ресурсларининг бандлиги ва уларнинг фойдаланиш, миллий бойликни такрор ишлаб чиқариш, ноишлаб чиқариш эҳтиёжларини шакллантириш, аҳолининг турмуш даражаси, иқтисод тармоқларини ривожлантириш, худудий ўзгаришлар, иқтисодий ўсиш, иқтисод механизм ива бошқарув тизимини ривожлантириш, жахон хўжалиги ва ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш прогнозларини ишлаб чиқиш ва бошқалар.

15.2. Мамлакат аҳолисининг таркибий тузилиши

Демографик прогнозлар аҳоли динамикасини унинг жинсий ёш структураси, туғилиш, худудий ҳаракати тугрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш асосида куриб чиқди. Демографик прогнозлаш оилаларнинг келажак сонини уларнинг уртача катталиги, аҳоли кўчма оқимларининг интенсивлиги, йуналишлари, фаол меҳнат фаолияти, давомийлиги ва бошқалар тугрисида прогноз ахборот олиш имкониятини беради.

Демографик прогнозлар асосида жамият эҳтиёжлари хажми ва структураси, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, халқ таълими, соғлиқни сақлаш тизими тараққиёти ва бошқалар режалаштирилади. Шу таҳлил демографик прогнозлар ижтимоий тараққиёт ва хаёт даражасини ошириш прогнозлари билан изчил боғланган. Демографик прогнозлашни амалга оширишда усулларни танлаш муҳим жиҳат ҳисобланиб, уларнинг ёрдамида аҳолининг келажакдаги сонини янада аниқроқ белгилаш мумкин. Аҳоли сонини прогнозлашнинг асосий усулларидан бири компонентлар усули ҳисобланиб, унинг моҳияти асосий компонентларнинг келажак динамикаси, яъни туғилишлар ва ўлишлар сони, худудга кучиб келишлар ва кучиб кетишлар сонини жамлашдан иборат. Бутун мамлакат миқёсида аҳоли сонини прогноз қилишда дастлабки икки компонент етарлидир.