Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК_Макроиқтисодий_таҳлил_ва_прогнозлаш.doc
Скачиваний:
1353
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
13.85 Mб
Скачать

Таянч сўз ва иборалар

Макроиқтисодий жараёнлар ва уларни ифодаловчи кўрсаткичлар иқтисодий таҳлилининг объекти сифатида. Таҳлилнинг моҳияти ва бошқаришдаги ўрни. Иқтисодий таҳлилнинг ўзига хос хусусиятлари. Иқтисодий таҳлилни амалга ошириш услубиёти. Таҳлил услубиётини шакллантиришда тизимли ёндашув. Макрокўрсаткичлар таҳлилнинг юқори даражадаги мураккаб объекти, уларнинг миқдорий жиҳатдан шаклланиши. Иқтисодий таҳлил усуллари ва уларни амалда қўллашнинг асосий тамойиллари, таҳлил объектининг хусусиятига қараб уларни танлаш услубиёти. Макроиқтисодий таҳлилнинг амалий аҳамияти, бошқарув қарорларини қабул қилишда иқтисодий таҳлил натижаларининг ўрни ва аҳмияти.

Мавзу-3. Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлашнинг ахборот таъминоти Режа:

1. Ижтимоий-иқтисодий ахборотларнинг шаклланиши ва уларнинг турлари

2. Макроиқтисодий кўрсаткичлар ахборот объекти сифатида

3. Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштиришда ахборот технологиялардан фойдаланиш йўналишлари.

3.1. Ижтимоий-иқтисодий ахборотларнинг шаклланиши ва уларнинг турлари

М акроиқтисодий таҳлилнинг асосий соҳаси – мамлакатда ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми, инфляция суръатлари, ишсизлик даражаси, тўлов баланси сальдоси, айирбошлаш курси каби макроиқтисодий кўрсаткичлар.

Макроиқтисодий таҳлилнинг мақсади – умумий кўрсаткичлар маълумотларининг ўзгаришини изоҳлаш ва давлат органларига ҳамда жамоат ташкилотларига иқтисодий вазифаларни ҳал этишда ва иқтисодий вазиятдаги кутилмаган ўзгаришларга муносабат билдиришда йўл кўрсатишдан иборат. Қуйида энг муҳим макроиқтисодий кўрсаткичларни ва улар ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг асосий турларини, шунингдек, бозор ва ўтиш иқтисодиётига эга бўлган мамлакатларда инфляция, бандлик, ишсизлик, реал иш ҳақи даражасини ўлчаш ва таҳлил қилиш усулларини кўриб чиқамиз. Ушбулар эса айни пайтда ахборотобъектлари ҳисобланади.

Миллий иқтисодиёт ўзаро боғлиқ секторлар ва тармоқларнинг мураккаб йиғиндисини ўзида намоён этади. Унинг энг муҳим тавсифлари - товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш ҳажми, инфляция ва иқтисодий ўсиш суръатлари, бандлик, ишсизлик ва даромад даражалари. Ушбу макроиқтисодий кўрсаткичлар, уларнинг ўзгариши ҳақидаги ахборот миллий ҳисоб варақлар тизимида тўлиқ акс эттирилган. Макрокўрсатгичлар таҳлил ва прогнозлаш учун асосий ахборот объекти ҳисобланади.

3.2. Макроиқтисодий кўрсаткичлар ахборот объекти сифатида

Миллий ҳисоблар тизими (МҲТ) макроиқтисодий маълумотларга ишлов бериш ва уларни макроиқтисодий таҳлил мақсадлари учун тизимлаштирилган кўринишда тақдим этиш имконини берувчи бухгалтерия ҳисоби сифатида ишлаб чиқилган. У миллий иқтисодиёт кўрсаткичларини таҳлил қилиш, баҳолаш ва мониторингини амалга оширишда зарур бўлган ахборотнинг узлуксиз оқимини ташкил этиш учун халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган базани ўзида намоён этади.

М иллий ҳисоблар тизими – муайян даврда реал ишлаб чиқариш ҳажмини ва барча асосий секторлар ва ишлаб чиқариш омилларининг мамлакатнинг умумий ишлаб чиқаришига қўшган ҳиссасини кўрсатувчи турли фаолият турларини ҳисобга олувчи статистика тизими.

Таъкидлаш лозимки, МҲТнинг макроиқтисодий таҳлил учун ўта муҳим аҳамиятга эгалиги қуйидагиларда намоён бўлади.

1. МҲТ макроиқтисодий таҳлил учун зарур база ҳисобланиб, ўзининг анча мослашувчанлиги ва қулайлиги билан ажралиб туради. Ривожланишнинг турли босқичларида турган мамлакатлар учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун манба бўлиб хизмат қилади, ҳамда таҳлил ва прогноз учун ахборот базаси ҳисобланади.

2. МҲТ нафақат муайян даврда, балки динамикада ҳам (муайян вақт қатори мобайнида) энг муҳим макроиқтисодий ўртача кўрсаткичлар (масалан, ишлаб чиқариш ҳажми ва бандлик даражаси) ҳаракатини кузатиш имконини берувчи тизимни ўзида намоён этади.

3. МҲТ – халқаро таққослашлар учун энг муҳим ахборот манбаи ҳисобланади, чунки халқаро ташкилотларга миллий ҳисобварақлар бўйича маълумотларни, халқаро стандартларга мос келувчи таърифлар ва таснифларни тақдим этишда фойдаланилади. Ушбу маълумотлар кўплаб ҳолатларда, масалан, имтиёзли ёрдам олиш ҳуқуқини белгилашда, ХВФга аъзо мамлакатлар квоталарини ҳисоблаб чиқишда, шунингдек, турли мамлакатлар миллий ҳисобларини таққослашни амалга ошириш имконини беради.