Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
02.07.2018 ЎУҚ консульт. психология.doc
Скачиваний:
312
Добавлен:
07.01.2021
Размер:
826.88 Кб
Скачать

2.2. Субшахслар билан ишлаш.

Машқнинг мақсади: ўз субъектив дунёсини англаш, ўзининг кайфияти ва истакларини бошқаришга ўрганиш. Субшахс – бу бизнинг асл шахсимиз доирасидаги кўп сонли психологик тузилмалар бўлиб, улар ўз мақсад ва эҳтиёжларига эгалар. Уларни икки томондан кўриб чиқиш мумкин.

Масалан: гўдак, ота-она, мижғов, норози, ишбилармон, ёмон ёки булар бизларга бериладиган ва ўзида ўз маъносини акс этувчи исмлар, масалан: Бахтиёр, Баха, Бахтик, Ботя, Бахтиёр Урумбоевич ва бу исмга тегишли бўлган турли лақаблар.

Машқнинг иккинчи қисми. Сизда қайси субшахслар устиворлик қилишади, уларнинг қиммати нимада ва уларда қандай салбийлик мавжуд? Бошқа субшахсларнинг моҳияти нимада, сизнинг уларга муносабатингиз қандай? Сиз уларни бошқара оласизми ёки улар Сизга босим ўтказишадими? Одатда СИЗ ўз ҳаётингизда қандай ролни ўйнайсиз, қайси субшахс ҳаётингизда устиворлик қилади?

Мисол:

Ўсмир: «Менда бир талай субшахслар яшайди, мен улардан 8 тасини санадим: Нодира, Нодирка, Нодира Шоилёсовна, Нодирахон, Ноди, Қизим, Қуёшчам, Дора».

Психолог: «Сизнинг ҳаётингизда энг аҳамиятли ёки кўпинча қўлланиладиганларини танланг. Уларни кўриб чиқинг. Балки ўзининг сифатлари ёки ҳаракатларига кўра қайсидир гуруҳлар бордир?»

Ўсмир: «Уддаладим. Нодира – у масъулиятли, ҳаммага ёрдам беради, ҳамма нарсанинг уддасидан чиқади, бўйин товламайди, серғайрат, сабр-тоқатли. Нодирахон, Ноди, Қизим – юмшоқ, ширинсўз, меҳрибон, ақлли, севимли. Нодира Шоилёсовна – ҳеч кимни қўллаб-қувватламайди, ҳеч кимга керак эмас. Дора – ақлсиз, кулгили, мамнун, иродасиз. Тўғри, ҳозир у йўқ».

Психолог: «Кўпроқ сен қанақасан? Қанақа бўлишни истардинг?»

Ўсмир: «Ҳозир Нодираман. Нодирахон, Ноди, Қизим бўлишни истардим».

Психолог: «Айтиб бер, тасвирла-чи, Нодира, Нодирахон, Ноди, Қизим қандай кўринишга эга, нимага ўхшайди?».

Ўсмир:«Нодира – иссиқ жойда эриб кетган пластилинли модель ва ҳозир у шаклсиз, тушунарсиз бир нарса. Ноди – бу ҳамма-ҳамма жойда акс этувчи қуёш нури ва ҳамма хурсанд ва ҳамма кулгили. Қизим – бу ақлли, тўғрисўз, меҳрибон, ширинсўз ва севимли».

Психолог: «Яхши. Қайси субшахс сенинг ҳаётингда кейинги вақтда энг асосий ролни ўйнайди?».

Ўсмир: «Албатта, бу Нодира».

Психолог: «Яхши. Кел, тушунишга ҳаракат қиламиз. Сенинг Нодиранг бошқа субшахслардан сўрасин, у агар уларни билса, қандай қилиб бундай бўлдики, Нодира сенинг ҳаётингда бунчалик катта жойни эгаллади, улар бир бирлари ҳақида нималар деб ўйлашади?»

Ўсмир: «Нодира айтишича, уни ташлаб кетишгач, унга жуда азобли ва ачинарли ва у бу жойни бошқалардан қасос олиш, ҳеч ким ва ҳеч нарса бўлмаслик қўрқинчли эканлигини тушинтириш учун эгаллаган. Нодирахон ва Қизим айбдор эмас, улар кетишган ва ёрдам бера олишмайди. Қизим дадаси билан 9 ёшида кетган, у оиладан кетган, у билан дўст бўлган Ноди эса йўқолган (кўзларида ёш)».

Психолог: «Ҳеч бир субшахс ўлиши, йўқолиши мумкин эмас. Улар фақат ўзгариши мумкин».

Ўсмир: «Ҳа, мен биламан. Ноди Нодира Шоилёсовнага айланган. У ёрдам бериши, сабр-тоқат қилиши ва ҳамма нарсани бажариши керак эди, унга бу қийин эди. Шунда Нодира пайдо бўлди».

Психолог: «У қаердан пайдо бўлди?»

Ўсмир: «Бу шундай кун эдики, охирги куч ва умидлар пучга чиқди ва дам олиш керак эди. Ҳамма нарсани ўзида судраган Нодира Шоилёсовна ва Нодирка бехосдан тушунишдики, барча улар қилаётган иш ҳеч кимга керак эмас ва уларга ҳам керак эмас. Улар чарчашди, уларни яхши кўришмайди, қадрлашмайди, тушунишмайди ва фақат фойдаланишади. Шунда улар қарор қилишди: «Етар!». Улар Нодирани ясашди, унда ҳислар йўқ ва бўлмайди, унга бари бир, унга азобли бўлмайди, унга ҳеч ким ёрдам бермайди. Энди эса яна у эриб кетди. Мен ҳеч нарсани тушунмаяпман. Тушунишга ёрдам беринг».

Психолог: «Яхши. Тушунишга ҳаракат қиламиз. Кел, сенинг субшахсларингга раҳбарни аниқлашга ёрдам берамиз, бўлмаса, улар ўзбошимчалик қилиб, ҳамма ролларни аралаштириб юборишди. Режиссёр, яъни сен эса ҳеч нарса билан ишинг йўқ. Кейин биз ҳар бир субшахсда нима ижобий ва нима салбийлиги аниқлаймиз, уларни бошқарувчи марказ, «Мен» нима эканлигини эслаймиз, ушбу субшахслар қандай ўзгартиришни ўрганамиз, алмаштирамиз, ўзгартирамиз...”

Ўсмир: «Энди Нодира шаклсиз эмас, мен уни тузатдим, тўғри, у яна одати бўйича чиқиб олмоқчи, масалан, мен ҳозир «Тушлик қилишга бориш керак» деб ўйлаяпман, у эса, «Мен ҳеч нимани истамайман» деяпти. Нодира эса унга «Бу сен истамаяпсан, мен эса истайман. Менинг эса пати узилган жўжадек кўринмаслик учун овқатланишим керак». Энди мен биламан, Нодиранинг афзаллиги ҳеч нарсани хоҳламаслик ва ҳеч нарса қилмаслик. Мен, албатта, керак бўлганида бундан фойдаланаман. Энди мен ўйлайманки, Қуёшча ҳамиша мен билан бирга бўлади. Қачонки мен деразада ёки хонада, ёки чироқда ёруғлик кўрсам ва унда нур бўлса, у менинг қуёшли қуёнчам бўлади ва менга иссиқ ва осон бўлади. Қизиқ, нега мен бундан олдин фойдаланмаган эканман. Қизим эса менга керак бўлади ва менинг ҳаётимда ўз фарзандларим бўлганда албатта пайдо бўлади».

Психолог: «Мен сенда ҳаммаси яхши бўлаётганидан хурсандман. Ўтган сафар сен душанбадан жумагача соат иккидан тўртгача бўлган вақтда сенда кўнгил айниши бўлишини ва уни тўхтатишнинг иложи бўлмаётганлигини, дорилар буюришган бўлса ҳам улар ёрдам бермаётганини айтгандинг. Сенингча, қайси субшахс ўзини бундай тутаяпти? Сен энди бу вазиятга таъсир кўрсата оласанми?»

Ўсмир: «О, мен биламан. Бу жуда қизиқ. Мен тушундим. Бу Нодира Шоилёсовна. Мен биламан, бир йил олдин ҳаммаси бошланган. Ўша пайтда мен янги ишга кираётган эдим ва ҳаддан зиёд ҳаяжонланганман ва ишни бажаришга улгурмайман деб қўрққаним учун бир неча ой тушлик қилмаганман. Кейин овқатлана бошлаганимдан сўнг кўнглим айниши бошланди, эсимда, мен оқатланиб, тезроқ ишга югурардим. Бу жуда даҳшат эди. Умуман, энди биламан, Нодира Шоилёсовна билан муаммони ҳал қилиш керак...»

Резюме. Ўсмирда субшахслар билан ишлашнинг уч сеансидан сўнг кўнгил айниши йўқолди, у яхши овқатлана бошлади, вазни ошди. Унинг кайфияти кўтарилиб, эмоциялар (ижобий ва салбий) пайдо бўлди, икки йилдан бери кўришмаган онаси билан учрашишга хоҳиш сезди. Натижада учрашув етарлича хотиржам ўтиб, ўсмир ўзини дадил ва қониқан ҳис қилди.