Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
02.07.2018 ЎУҚ консульт. психология.doc
Скачиваний:
312
Добавлен:
07.01.2021
Размер:
826.88 Кб
Скачать

Глоссарий

Фрустрация– ўз ўзидан кучли қониқмаслик бўлиб, инсоннинг интилишлари ва ҳохиш-истаклари қаршиликка учраб, режаларининг бузилиши, умидларининг сўнишидан иборат ҳолат

Предикат тадқиқи – (фалсафий тушунча) муҳокама предмети – субъектни аниқловчи мантиқий тушунча

Баён қилиш – бу барча функция ва классификациялар учун бошланғич асосдир.

Классификация - бу баён қилишга асосланиб, ўсмирдаги характер ўзгаришларини мавжуд диагностик ном билан аташдир.

Прогноз - клиник-психологик диагностика жараёнидапсихик бузилишларнинг кечишини олдиндан айтишдир.

Диагностик жараён – бу муаммони ҳал қилиш жараёни бўлиб, бунда диагностик мақсад қўйилган психологик масалаларни ҳал этишга қаратилади.

Бондинг ҳолати - онтогеник ривожланишнинг маълум босқичларида болада ота-онага боғлиқлик эҳтиёжи кучли бўлади, унда хусусийлик инстикти вужудга келади

Бегоналашиш – умумқабул қилинган ижтимоий меъёрларни, хулқ-атворни, шахслараро муносабатларни ва уларни қабул қилишни қийинлаштиришдир.Умуман ҳар қандай аксилижтимоий хулқни жамият томонидан белгиланган меъёр ва қадриятларни қабул қилинмаганлиги боис, бегоналашиш деб аташ мумкин.

Этиопатогенез - хулқ-атворда бузилишни келтириб чиқарувчи сабаблар.

Агрессия – қўққисдан ҳужум қилиш, адоват, душманлик ва ҳоказо қабилидаги турли хатти-ҳаракатларни ифодалайди. Одатда; а) қурқув ва фрустация; б) бошқаларда қўқув ҳиссини уйғотиш ёки уларни қочишга ундаш; в) шахсий қизиқишлари ёки фикрларини тан олдиришга интилиш каби мотивлашган ҳаракатларни белгилашда ишлатилади.

Астеник синдром белгилари-бу аффектив (руҳий ҳаяжон) беқарорлик, руҳий эзилганлик, эътироз рекацияси, қичқириши, йиғлоқилик, агрессия (тажоввуз), ўқишга салбий муносабат, дарслардан қочиш, аксилижтимоий норасмий гуруҳларга қўшилиш инфантилизм, яъни болалик ҳислатларини сақланиб қолишидан иборат нуқсон, эмоционал-иродавий жабҳалар ривожланишидан орқада қолишлик, бераҳмлилик, ўта ишонувчанлик, ўзини-ўзи юқори баҳолаш, ёлғончилик, мақтанчоқлик ва бошқалар.

Аффектив қўзғалувчанлик белгилари-серзардалик, енгил аччиқланувчанлик, тажовузкорлик, руҳий ҳаяжон вақтида бошқариб бўлмайдиган холат, нарокомания, таксикомания, алкоголизм ботқоғини тарк эта олмаслик, бузғунчилик, мактабдан «безганлик», аксилижтимоий норасмий гуруҳ аъзоси.

Асабийлашиш белгилари - тажанглик, интизомсизлик, ўқитувчилар билан қўполлик, уришқоқлик, чекишга ружу қўйишлик, токсик моддаларни гоҳо қўллаб туришлик, дарслардан қочишлик.

Дисфорик ўзгарувчанлик белгилари -тўсатдан кайфиятнинг бузилиши, ларзага келиши, аффектив, яъни ҳиссий фориғлик, енгиллашиш, тажовузкорлик бузғунчилик.

Аутизм яъни, индивиднинг атрофидаги одамлардан узоқлашиши эвазига ўз кечинмаларига берилишидан иборат психологик бегоналашувдир.

Критицизм, яъни, атрофидагилар билан ўзаро муносабатларга нисбатан оппозицион (қарши) ҳаракат шунингдек, айниқса ўз ота-онасининг панд- насиҳатларига беписандлик, мустақилликка эришишга интилишнинг гиперторофия (ҳаддан зиёд ошиши)си боис, баъзан эътироз реакциясининг ортиши.

Психопатологик хулқ – психик касалликлар кечиши сабабли рўй берадиган хулқ бузилишларидир. Бундай ўзгаришлар шизофрения, эпилепсия ва бошқа ривожланувчи асаб тизими касалликларининг оқибатлари сифатида ҳам учрайди.

Гирептим тип – лотинча, беўхшов қилиқлар, устама ҳаракат – деган маънони англатади.

Циклоид тип – юнонча, доира, айлана, мавсумийлик– деган маънони англатади.

Лабил-циклоид – оралиқ тип.

Лабил тип – лотинчада, беқарорлик, ўзгарувчанлик – деган маънони англатади.

Астеноневротик тип – астения неврологик, юнонча, жисмоний ва асабий-психик заифлик, беқарор кайфият – деган маънони англатади.

Сензитив тип – лотинча, қулайлик, ўта сезгирлик – деган маънони англатади.

Психотеник тип – руҳий беқарорлик – деган маънони англатади.

Эпилептоид тип – юнонча, бош мия касаллиги – деган маънони англатади.

Истероид тип – юнонча, функционал асаб психик касалиги – деган маънони англатади.

Беқарор тип - болалигидан «қулоқсиз» бўлишади, суст ҳаракатли, чуқур қизиқишлари йўқ, бошқалар таъсирига берилади.

Конформ тип - асосий белгиси «ҳамма каби ўйла», «ҳамма каби иш тут» яъни, муросасоз тип. Ёмон муҳитга тушиб қолишса, шу муҳитнинг барча хусусиятларини ўзлаштириб олишади. Танқидийлик йўқ. Янгиликка тез мослаша олишмайди. «Заиф звенолари» - кескин ўзгариш, ҳаётий стереотипнинг бузилиши.

Характерологик реакциялар – бола хулқидаги ўзгаришларнинг вазиятли шартланганлиги бўлиб, муайян шароитлардагини ифодаланади. У соматик бузилишларсиз ва ижтимоий адаптациянинг ўзгаришларисиз психологик йўналганликка эга.

Патохарактерологик реакциялар – психоген шахслилик реакциялари бўлиб, ўсмирнинг хулқ-атворида оғишлар билан кечади. У сомато-вегетатив ва ижтимоий-шахслилик адаптациянинг бузилишларибилан ҳамрохликда юз беради. Одатда у характерологик (характер акцентуацияси, органиқ етишмовчилик, дисгормоник кечувчи ёшга оид кризислар) асосга эга бўлиб, зудлик билан патологик шаклга ўтади.

Ахлоқ - бу жамият томонидан қабул қилинган меъёр ва қоидаларнинг ота-оналар, ўқитувчилар ва тенгқурлар томонидан интернализациялаш-тириш (ички ўзлаштирилиши) йўли билан қабул қилинган эътиқод сифатидага кўриниши.

Хулқ- инсон хатти-ҳаракати, атроф - муҳит билан ўзаро алоқаси жараёни, унинг ташқи (хатти-ҳаракат) ва ички (психик) шартланган фаолиятнинг ташқи ифодаланишидир. хулқда жамият томонидан қабул қилинган урф – одатлар, ахлоқий, маънавий ва ҳуқуқий меъёрлар ўз ифодасини топади. субъектнинг шахслилик хусусиятлари унинг хулқига кўра белгиланади.

Жиноий хулқда ҳам юқоридаги жиҳатларнинг барчаси иштирок этади, фақат унинг фарқи шундаки, жиноий хулқҳуқуқ меъёрлари билан низога киришади.

Таркиб топишнинг янги босқичида ўзининг психологик-ижтимоий ривожланишида меъёрлардан оғиб, уни муваффақиятли босиб ўтмаган ўсмирга “қийин” мақоми берилади. Биринчи навбатда бу асоциал хулқли ўсмирларга нисбатан ишлатилади.

Хулқ бузилишлари ёки ижтимоий дезадаптация деганда - асосий муаммо сифатида ижтимоий маъқулланмаган хулқ шакли кўринишлари назарда тутилади. Ушбу шакллар турли хил бўлсада, аксарият ҳолларда ижтимоий алоқаларнинг бузилиши сифатида қаралади.

Клиник психиатрияда психопатия (Ғ60-69) деганда, субъектнинг тўлиқ ижтимоий адаптациясига у ёки бу даражада тўсқинлик қилувчи тотал (умумий) ва патологок бузилишларнинг ифодаланишини таснифловчи патологик ҳолат тушунилади.

Ғ10-19 – психоактив моддаларни истеъмол қилиш оқибатидаги психик ва хулқ бузилишлари (алкогол, опиоидлар, каннабиноид, седатив ва уйқу моддалари, кокаин, стимуляторлар, кофеин, галлюциногенлар, табак(сигарета) ва бошқа ПФМ яъни, психик фаол моддалар);

Ғ50-59- жисмоний омиллар ва физиологик бузилишлар билан боғлиқ хулқ синдромлари (овқатланишнинг бузилиши; ноорганиқ табиатга эга уйқу бузилишлари; касаллик ва органиқ бузилишлар билан шартланмаган жинсий дисфункциялар; постнатал давр билан боғлиқ психик ва хулқ бузилишлари; тобеликни келтириб чиқармайдиган моддаларга ружу қўйиш, масалан, стероидлар, витаминлар);

Ғ63- одатлар ва майлларнинг бузилиши (гардкам (қимор) ўйинларга патологик мойиллик; патологик ўт қўйиш яъни, пиромания; патологик ўғрилик- клептомания; сочларни юлиш – трихотиломания ва бошқа бузилишлар);

Ғ65- шаҳвоний бузилишлар (фетишизм; эксгибиционизм; педофилия; садомазохизм ва бошқа жинсий бузилишлар)1.

МКБ – 10 га киритилган болалар ва ўсмирларда хулқ бузилиш-ларининг типологияси:

Ғ90 – гиперкинетик бузилишлар;

Ғ91 –хулқ бузилишлари:

а) Ғ91.0- оилавий муҳит билан чекланувчи хулқ бузилишлари;

б)Ғ91.1- ижтимоийлашмаган хулқ бузилишлари;

в) Ғ91.2- ижтимоийлашган хулқ бузилишлари;

г) Ғ91.3- қарши ҳаракат (оппозицион) га ундовчи хулқ;

д) Ғ91.8 – бошқа хулқ бузилишлари;

Ғ91.9 – аниқланмаган хулқ бузилишлари.

Ғ92 – эмоция ва хулқнинг аралаш бузилишлари;

Ғ94 - ижтимоий функционал бузилишлар;

Ғ95 – тикоз бузилишлар;

Ғ98.0- ноорганиқ энурез;

Ғ98.1 – ноорганиқ энкопрез;

Ғ98.2 - болалик даврида овқатланишнинг бузилиши;

Ғ98.3 – яроқсиз овқатларни истеъмол қилиш;

Ғ98.4 – стереотиплашган ҳаракатларнинг бузилиши;

Ғ98.5 – дудуқланиш;

Ғ98.6 - нутқни ютиш (речь взахлеб)

Мазкур хулқ бузилишлари 6 ой давомида сақланган бир неча симптомлар мавжуд бўлган ҳоллардагина диагностика қилинади.

Личко маълумотларига кўра, тахминан 11-12 ёшдагиларда:

психопатиянинг эпилептоид (Ғ 60.30) ;

шизоид (Ғ 60.1) типларининг асосий компонентлари;

ўсмирликнинг кейинги даврларида эса беқарорлик (Ғ60.3);

истероид (Ғ60.4);

гипертим (Ғ 60.3) типининг симптомлари кўзга ташланади.

Психопатиядан фарқли ўлароқ, психопатияга ўхшаш ҳолатларда (Ғ61.1) шахснинг шаклланиши жараёнида бузилишлар рўй бермайди, бироқ унинг “синиқ жойи”, нуқсонлари шахс шаклланиш структураси ва экзоген (инфекцион, травматик ва бошқалар) механизмларнинг шикастланиши билан боғлиқ тарзда кечади.

Психоорганиқ синдром (Ғ07.9) - интеллект, хотира ва аффектлиликнинг симптомокомплекс бузилишлари бўлиб, психик жараёнларнинг “дармонсиз”ланиши билан ажралиб туради. Унга фаол диққатнинг етишмаслиги, хотиранинг сусайиши, энг аввало, қайта эсга тушириш ва ихтиёрий хотиранинг бузилиши, тафаккурнинг аналитик-синтетик фаолияти бузилишлари хосдир. Яна ушбу синдром ўзига хос аффектив “кучланиш” кўринишларига вақти – вақти билан ўтиб турувчи ва эмоциялар устидан назоратнинг етишмаслиги билан боғлиқ эмоционаллилик хусусиятлари билан кечади. Баъзан эса дисфорияга мойилликнинг “эмоционал гомеостаз” билан бошқарилувчи кескин аффектив буҳронга ўсиб ўтиши билан шиддатлашади.

Личко фикрича, делинквентлик характер акцентуацияси (Z73.1) ва психопатиянинг беқарор типи (Ғ60.4) нинг яққол хулқ кўринишидир. Шунингдек, у психопатия ва акцентуациянинг гипертим (Ғ60.3) ва истероид (Ғ60.4) типларида ҳам учрайди. Агар девиация психопатия даражасига ўсиб ўтса, делинквентлилик эпилептоид ва шизоидларда кўпроқ учрайди. Баъзан делинквент хулқ назоратсизлик ва эмоционал инкор этиш шароитида эмоционал типига хос ўсмирларда ҳам учрайди. Характер акцентуацияси ва психопатиянинг сенситив (Ғ60.7) ва психоастеник (Ғ48.8) типлари учун делинквентлик хос эмас.

Оилавий диагноз дейилганда, оила аъзоларининг индивидуал-шахслилик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда оилавий муносабатлар бузилишини типлаштириш тушунилади.

Оилавий диагностика муолажасинингхусусияти- бевосита (тўғридан –тўғри) ва стереоскопик характерга эга. Агар коррекцион ишнинг барча босқичларида диагностика қўлланилса , тўғри муолажа дейилади.

Стереоскопик оилавий диагностика деб, оила аъзоларидан олинган ахборотларни тўлдириш ва қиёслаш мақсадида оиланинг бир аъзосидан олинган маълумотлар билан ўзаро уйғунлаштиришга айтилади .

Индивидуал патогенетик психокоррекция усули- ўсмирларда ноадекват эмоционал ҳамда хулқ бузилишлари билан шартланган стереотиплари мавжудлиги боис, ўсмирлардаги бузилган муносабатларнинг коррекциясидир.

Гетероген гуруҳ - таркибига кўра турли жинс вакилларининг психотерапевтнинг чуқур назорати остида хулқ моделларини ўзгартириш учун тузилади.

Гомоген гуруҳ - таркибига кўра бир хил жинс вакилларининг реал ҳаётга қайтиши учун ўз психологик муаммолари ечимини топиши учун тузилади.