Добавил:
husanovahayriniso@gmail.com Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
маъруза матни.docx
Скачиваний:
64
Добавлен:
09.01.2021
Размер:
516.33 Кб
Скачать

Назорат саволлари:

1.Тадқиқот муаммосининг аниқ ифода этилиши учун нималага эътибор бериш керак?

2.Социологик тадқиқот дастурини тузиш учун талабларни санаб утинг?

3. Дастурнинг методологик қисми ва методик қисми нималардан иборат бўлади?

4.Тадқиқот инструментариясини изоҳланг?

Фойдаланилган адабиётлар:

  1. Девятько И.Ф. Методы социологического исследования. Учебное пособие. Москва «Университет книжный дом», 2009.

  2. Добреньков В.И. Кравченко А.И. Фундаментальная социология. 3-том. Методика и техника исследования. Москва.; ИНФРА-М. 2009

  3. Горшков М. Шереги Ф. Прикладная социология: методология и методы. Москва.; 2011.

  4. Ядов В.А. Стратегия социологического исследования: описание, объяснение, понимание социальной реальности: Учебник для студентов вузов. М.: Добросвет, 2008..

  5. Earl Bable. The practice of social research. 2010. Wadsworth. CECGAGE Learning. USA.

  6. Loraine Blaxter, Christina Hughes, Malcoln Tight. How to research. Fourth edition. Open University Press, 2010. England, UK.

Интернет ресурслари

  1. www.lib.socio.msu.ru

  2. http: www.socioline.ru

  3. http: www.socio.rin.ru

  4. http: www.sociologos.narod.ru

3-МАВЗУ: СОЦИАЛ КЎРСАТКИЧЛАРНИ МИҚДОРИЙ ЖИҲАТДАН ЎЛЧАШ МУАММОСИ

Режа:

1.Социологик тадқиқотларда ўлчаш ва унинг моҳияти

2.Ўлчашга қўйиладиган талаблар

3.Ўлчашда шкалалар ва уларнинг турлари

Таянч иборалар

Ўлчаш, квантификация, шкала, жуфтли таққослаш, номинал шкала, тартибли шкала, интервалли шкалла, метрик шкала, Гипотезани илгари суриш ва унинг ривожлпаниш босқичлари, тасвирий гипотезалар, тушунтирувчи гипотезалар, социал эксперимент.

3.1.Социологик тадқиқотларда ўлчаш ва унинг моҳияти

Социологик тафқиқотнинг қанчалик муваффақиятли бўлиши олинган маълумотларни ўлчаш муаммоси қай даражада хал қилинганига боғлиқ. Мазкур масалага етарлича эътибор қаратмаслик бир қатор янги муаммоларни келтириб чиқаради.

Тадқиқотчини қизиқтирувчи реал эмпирик объектлар ва улар ўртасида кузатилган муносабатларни эмпирик тизим (ЭТ) ёки муносабатли эмпирик тизим (МЭТ) дея номланади.

Математик объектлар бирлиги ва улар ўртасидаги муносабат математик тизим (МТ) ёки муносабатли математик тизим (ММТ) дея номланади.

Ўлчаш ҳар доим моделлаштиришни тақазо этади. У икки босқичда ўтади. биринчи, эмпирик тизим тузиб чиқилади, сўнг эса мазкур тизимнинг математик модели ҳосил қилинади. Ушбу моделлаштиришдан кўзланган асосий мақсад социологик масалаларни математик йўл билан хал қилиш.

Шкала ўрганилаётган объектнинг ҳар бирига ўлчаш жараёнида мос келадиган сон ёки математик конструкт қўйиш қонунидир. Шундай конструкт объектни ўлчаш натижаси ёки унинг шкала кўрсаткичи дея номланади. Баъзан шкала деб, эмпирик тизимда ўрганилаётган объектлар шкала кўрсаткичлари назарда тутилади. Шкала кўрсаткичларини олиш жараёни эса шкалалаш деб номланади.

Социологик тадқиқотларда кўп ҳолда номинал, тартибли ва интервалли шкалалар ишлатилади.

Мисол учун респондент касбини бирор рақам билан белгилаймиз. Икки респондентнинг бир хил рақамни белгилаши уларнинг бир касб вакили эканидан далолат беради. Акс ҳолатда турли хил бўлади. Бу ерда 3 < 5 каби амал аҳамиятга эга эмас ва маъносиз. Чунки улар ҳеч қандай реалликни ифодаламайди. Мазкур шкала номинал шкаладир.

Агарда респондентга 1 дан 5 гача рақам танлаш имкони берилиб, «Сиз ўз ишингиздан қониқасизми?» қабилидаги савол қўйилса, (жавоблар «тўлиқ қониқмайман» дан «буткул қони қаман» гача 1 дан 5 рақамигача кодланган бўлади) биз жавобларни таққослаб, тенглик ва тенгсизлик борасида маълумот оламиз. Бир респондент 3, иккинчиси 5 рақамларини танлашса, биринчиси иккинчисига қараганда ишидан камроқ қониқиши аниқланади. Бу тартибли шаклага мисол бўлади. Мазкур ҳолатда у тенглик ва тартиб муносабатларини қамраб олади.

Интервалли шкала берадиган маълумот кўлами бойроқ бўлади. У шклаланаётган объектлар ўртасидаги масофа тартибини ҳам ифодалаб беради.

Мисол учун талабаларнинг ўқишга бўлган муносабатини ўлчаш натижасида А, Б, В ва Г респондентларга 1, 2, 3 ва 8 рақами мос тушди. Агар тартибли шкала қўлланганида респондент А нинг ўқишга муносабати энг ёмонлигини аниқлардик. Интервал шкала воситасида эса қўшимча ва тўлиқроқ маълумот олиш мумкин. Мисол учун А ва Б респндентларининг ўқишга бўлган муносабатидаги фарқ В ва Г респондентларига қараганда камроқ. Бу каби маълумотлар ўта муҳим.

Интервал шкалалар одатда ёш ва ойлик маош каби масалаларга ойдинлик киритишда ишлатилади. 5-4ҳ2-1 ёки 8 - 3 > 3 – 2 каби ифодалар мазкур шкалага хос. Муносабатли эмпирик тизим бу ҳолатда объект ва улар ўртасидаги масофанинг тенглик ва тартиб муносабатини ифодалайди.

Интервал шкалалар юқори турдаги, миқдорий ёки сонли шкала номи билан юритилади. Номинал ва тартибли шкалалар эса паст турдаги, сифатий ёки сонсиз шкала номини олган.

Аломат (признак) тушунчаси респондентнинг жинси, ёши, ишдан қониқиши кабиларни ўз ичига олса, унинг моҳияти эркак, 25 ёшли, ишидан буткул қониқмайди тарзида намоён бўлади.

Анкетада аниқ бир савол орқали аниқлаб бўлмайдиган ўзгарувчини латентной (яширин) дея номлашади. Акс ҳолатда кузатилаётган ва ошкор ўзгарувчи назарда тутилади. Кузатилаётган ўзгарувчи ҳақида маълумот олиш жараёни бевосита (тўғридан-тўғри) ўлчаш дейилади.

Латент ўзгарувчиларни ўлчаш эса билвосита (четдан) амалга оширилади. Мисол учун маълумотларни адекват тушунтиришга мойил бўлган кузатилаётганлар воситасида.

Латент ўзгарувчи деганда мазкур қўлланишда қай усулда ўлчаш ва моҳияти англанмаган ҳолатлар тушунилади. Тадқиқотчи респондент бераётган жавоблар бир ёки бир нечта ўзгарувчи таъсирида амалга ошаётганини фақат тахмин қилиши мумкин. Лекин уларни аниқ номлай олмайди. Унинг латентлиги эса ўлчаниши маълумотларни йи-иш жараёнида эмас, балки маълум бирламчи маълумотлар таҳлили пайтида амалга оширилишидадир.

Таблица 1.1. кўриб чиқилган шкалалар хусусиятлари

Шкала тури

МЭТ ва ММТ аниқланганда сақланадиган муносабатлар

Шкала кўрсаткичларининг эквивалент бирликлари

Номинал

аҳ Ь

1 2 3 4 5 10 31 2 5 118

Тартибли

а ҳ Ь, а > Ь

1 2 3 4 5 10 31 44 100 118

Интервал

а ҳ Ь, а > Ь

а- Ьҳ с - d

а - Ь > с – d

1 2 3 4 5 10 31 52 73 94

Бизни фақатгина тенглик ва тенгсизликнинг эмпирик муносабати қизиқтирса, мисол учун касбларни белгилашда қайси касбга қандай рақам қўйилиши аҳамиятсиз. Асосийси бир хил қасб вакилларига бир хил рақам мос тушиши. Мободо рақамлар орқали маълум тартибнинг эмпирик муносабатини ифодаламоқчи бўлсак, бу ерда иккинчи қатордаги рақамлар тўплами биринчисидаги 1, 2, 3, 4, 5 га мувофиқ келмайди. Чунки улар турли тўпламларни англатади.

Мақсадли (установочнқе) ва баҳоловчи (оценочнқе) шкалалар

Мақсадли шкалаларда рақамлар билан респондентлар баҳоловчи объектлар эмас, балки уларнинг ўзи белгиланади. Мисол учун респондентнинг ёшини аниқлаш мақсад қилиб олинган бўлиши мумкин.

жавоблардаги 3 < 5 каби муносабат респондентларнинг ишга бўлган муносабатидаги эмоционал ҳолатини аниқлаб бермайди. Жавоблар ишчининг миллий, маданий ўзига хослиги ва анкета саволларини қабул қилиши билан изоҳланиши мумкин.

Баҳоловчи шкалаларда эса рақамлар респондентларга эмас, маълум объектларга қўйилади. Мисол учун фикрлар, қадриятлар, муаммолар ва шу кабилар. Баҳоловчи шкалаларни ҳам доим коррект усулда ҳосил қилинмайди. Мисол учун респондентларни ташвишлантирувчи иқтисодий муаммони аниқлаш учун мазкур саволни турли шаклда анкетада бир неча бор бериб, бир-бирига қарама-қарши жавоблар олишган.

Баҳоловчи шкалага яна бир мисол. Сайланишга даъвогар тўрт шахснинг рейтингини анқлаш керак. Уларни шартли равишда Е, Ж, 3, Я ҳарфлари билан белгилаймиз. Усулни мазкур номодларни таққослаш натижалари асосида таҳлил қиламиз ва рейтинг чиқади..

Таблица 1.2. Респондентларнинг жавоблари асосида номодларнинг гипотетик рейтинги

№ респондента

Ранжируемқе претендентқ

Е

Ж

3

Я

1

4

3

1

2

2

3

2

4

1

3

1

2

3

4

::::::..::.

100

::...

4

::.::::.

2

:::.:::.

2

::::

1

Номод Е га респондентлар 4, 3, 1, ..., 4 рқамларини қўйишган. Мазкур номоднинг рейтинг кўрсаткичи VE , яъни умумий жавобларнинг ўрача арифметик қийматига тенг:

Мос равишда,

Ва шу каби.

Мазкур ёндашув нокоррект ҳисобланади. Мисол учун бир гуруҳ респондентлар номод Е сайланмаслиги керак деб ўйлашади. Ж, 3, Я, номодларини эса бир хил муносиб кўришади. Бу вазиятда улар ўта қийинчилик билан жавоб бериб, жавоблари у қадар тў-ри ҳисобланмайди.

Расм 1.1. Номзодларнин биринчи гуруҳ респондентлари рақамли континуумидаги жойлашуви

Бошқа гуруҳ респондентлар эса номзод З ютиб чиқиши тарафдорлари ва бошқаларини бунга нолойиқ билишади. Улар ҳам гарчи қийин бўлсада, брча номзодларни баҳолашга мажбурдирлар.

Расм 1.2. Номзодларнин иккинчи гуруҳ респондентлари рақамли континуумидаги жойлашуви

Биринчи гуруҳ учун Я ва Ж 2 ва 3, иккинчиси учун эса 3 ва 2 рақами бўлишини аниқлаш қийин эмас. Аммо бу маълумотлар ҳақиқатдан анча йироқ. Чунки тадқиқот давомида хатоликка йўл қўйилди. Номзодларни рақам билан баҳолаш тў-ри эмас эди. Бу билан биз респондентни хато жавоб беришга мажбур қилдик.

Соседние файлы в предмете Методология, методика и техника социологического исследования