Добавил:
husanovahayriniso@gmail.com Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
маъруза матни.docx
Скачиваний:
64
Добавлен:
09.01.2021
Размер:
516.33 Кб
Скачать

Адабиётлар

  1. Девятько И.Ф. Методы социологического исследования. Учебное пособие. Москва «Университет книжный дом», 2009.

  2. Добреньков В.И. Кравченко А.И. Фундаментальная социология. 3-том. Методика и техника исследования. Москва.; ИНФРА-М. 2009

  3. Горшков М. Шереги Ф. Прикладная социология: методология и методы. Москва.; 2011.

  4. Ядов В.А. Стратегия социологического исследования: описание, объяснение, понимание социальной реальности: Учебник для студентов вузов. М.: Добросвет, 2008..

  5. Earl Bable. The practice of social research. 2010. Wadsworth. CECGAGE Learning. USA.

  6. Loraine Blaxter, Christina Hughes, Malcoln Tight. How to research. Fourth edition. Open University Press, 2010. England, UK.

2-МАВЗУ: ДАСТУР СОЦИОЛОГИК ТАДҚИҚОТНИНГ АСОСИЙ ХУЖЖАТИ СИФАТИДА

Режа:

  1. Тадқиқот дастури ва унинг қисмлари

  2. Дастурнинг назарий-методологик қисми

  3. Дастурнинг амалий-методик қисми

  4. Дастурнинг тадқиқотдаги ўрни ва аҳамияти

Таянч иборалар:

Тадқиқотт дастури, тадқиқот объекти ва предмети, тадқиқот мақсад ва вазифалари, тадқиқо гитотезаси, стратегик режа, объектни тизимли таҳлил қилиш

2.1. Тадқиқот дастури ва унинг қисмлари

Социологик тадқиқот муаммони ўрганишда имкон қадар объективликга қаратилган тизимли тадбирларни амалга ошириш ва муайян кетма-кетлигини назарда тутувчи босқичлардан иборат бўлади.

Биринчи босқичда муаммони танлаш зарур, бунда эътибор талаб этадиган ва илмий методлар ёрдами билан таъсир этувчи жиҳатларни ҳисобга олиш зарур.

Иккинчи босқичда ўрганилаётган мавзуга оид адабиётлар ва мавжуд назарияларни ўрганишга тўғри келади.

Учинчи босқичда тадқиқотнинг дастури шакллантирилади: тадқиқотнинг мақсади, унинг вазифаси, режаси, таланган муаммонинг долзарблик асосидаги илмий фарази, маълумотлар йиғиш методлари, тадқиқот натижаларини қайта ишлаш, тадқиқотнинг ўтказиш муддатлари ва бошқа ташкилий жиҳатлар белгилаб олинади.

Гипотеза – ўрганилаётган ҳодиса ва жараёнларни тушунтиришда тасдиқлаш ва рад этиш учун илгари суриладиган илмий фараз. Дастлабки илгари сурилга гипотеза бутун тадқиқот жараёнини ички мантиғини олдиндан белгилаб бериши мумкин. Гипотезлар – бу ўрганилаётган муаммоларни юзага келиш сабабларининг тавсифи борасида аниқ ва ноаниқ билдирилган таклифлар. Таъкидлаб ўтиш лозимки, илмий фаразни аниқ ифода қилиш социологик тадқиқотни ўтказишда приципиал аҳамиятга эга. Таъкидлаш ўтиш лозимки, тадқиқот мақсадидан келиб чиққан ҳолда, тавсиялар ишлаб чиқишга таъсир кўрсатувчи, илмий фаразнинг аниқ ифодаси социологик тадқиқот ўтказишда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

Социологик тадқиқотнинг тўртинчи босқичи бевосита дастлабки маълумотларни йиғишдан иборат бўлади. Шу ўринда маълумотлар йиғишда турли методлар қўлланиши мумкин: анкета ўтказиш ёки интервью олиш шаклидаги социологик сўров; контент-таҳлил (тадқиқотчилар қайдномаси, хужжат ва ва бошқа маълумотномалардан кўчирмалар); кузатиш эксперимент ва бошқа методлар.

Бешинчи босқичда олинган маълумотларни электрон қайта ишлаш амалга оширилади. Бунда тўпланган маълумотлар компьтердаги маҳсус дастурлар (Excel, Access, SPPS ва б.) ёрдамида қайта ишланади ва умумлаштирилади. Бу босқичда эмпирик маълумотларни дастлабки таҳлили мос равишда амалга оширилишни таъминлаш имкониятига эга математик олимларни жалб этиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Якунловчи (олтинчи босқичда), қайта ишланган маълумотларнинг таҳлили ўтказилади, тадқиқот якунига кўра ахборот-таҳлилий ҳисобот тайёрланади ва асосий ҳулосалар аниқ ифода этилади. Бу босқичда олинган эмпирик маълумотлар асосида тадқиқот гипотезасини таҳлил қилиш мумкин2.

Еттинчи босқич олинган ҳулосалардан келиб чиқиб эксперт таклифлари муҳокамасини ишлаб чиқиш ва ташкил этишдан иборат бўлади. Эмпирик маълумотларни таҳлилидан сўнг олинган ҳулоса ва таклифларни эксперт даражасида баҳолаш амалга оширилади.

Объект қандай ўрганилаётганлигига қараб (статик ёки динамик) қуйдагичаажратиш мумкин:

-Аник ёки навбати билан ўтказиладиган тадқиқот, ўрнилаётган объектнинг ўрганилаётган пайтда маълумот билан таъминлаб, лекин унинг ўзгаришлари динамикаси ва ривожланиш тендециялари ҳақида ҳулоса қилишга имкон бермайди;

такрорий тадқиқотлар - муайян вақт оралиғида бир дастурдан, бир инструментариянидан фойдаланган ҳолда, қиёсий таҳлилларни амалга ошириш учун ўтказиладиган тадқиқот.

Такрорий тадқиқот муҳим куриниши панел тадқиқотлари ҳисобланади. Унинг ажралиб турадиган ҳусусияти шундаки, ўрганилган бир категория доирасида ўтказилади.

Соседние файлы в предмете Методология, методика и техника социологического исследования