Добавил:
husanovahayriniso@gmail.com Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
маъруза матни.docx
Скачиваний:
64
Добавлен:
09.01.2021
Размер:
516.33 Кб
Скачать

Фойдаланилган адабиётлар

  1. Девятько И.Ф. Методы социологического исследования. Учебное пособие. Москва «Университет книжный дом», 2009.

  2. Добреньков В.И. Кравченко А.И. Фундаментальная социология. 3-том. Методика и техника исследования. Москва.; ИНФРА-М. 2009

  3. Горшков М. Шереги Ф. Прикладная социология: методология и методы. Москва.; 2011.

  4. Ядов В.А. Стратегия социологического исследования: описание, объяснение, понимание социальной реальности: Учебник для студентов вузов. М.: Добросвет, 2008..

  5. Earl Bable. The practice of social research. 2010. Wadsworth. CECGAGE Learning. USA.

  6. Loraine Blaxter, Christina Hughes, Malcoln Tight. How to research. Fourth edition. Open University Press, 2010. England, UK.

5-МАВЗУ: ЭМПИРИК МАЪЛУМОТЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

Р ежа:

1.Сўров ёки интервью ўтказиш учун жой ва вақтни белгилаш

2.Сўровномани маълумотларни бузилишини олдини олиш,

3.Интервьюернинг ташқи кўриниши ва касбий этикаси

4.Фокус гуруҳ тадқиқотини ўтказиш учун тавсиялар

Таянч иборалар

Қадриятлар, миллий қадриятлар, шахсий қадриятлар, умуминсоний қадриятлар,диний қадриятлар, индивидуализм

5.1.Сўров ёки интервью ўтказиш учун жой ва вақтни белгилаш

Тадқиқот натижасида олинадиган маълумотларнинг ишочлилиги ва аҳамиятлиги, кўп тамонлама тадқиқотга тайёргарлик кўриш ва ўтказишдаги методологик ва методик жараёнга синчковлик билан риоя этилишига боғлиқ бўлади. Турли ҳил тадқиқотларда бу бир тамондан респондентнинг шахси, ҳусусан маълумотлилик даражаси, маданияти, хотира таркиби, психиканинг ҳимоя механизмлари, шунингдек, ўрганилаётган муаммога, тадқиқот ўтказаётган шахсга ёки ташкилотга унинг муносабати билан билан боғлиқ бўлади. Бошқа тамондан, социологик тадқиқотнинг объекти сифатида ўрганилаётган гуруҳнинг ўзига ҳос ҳусусиятига (масалан, ёшлар, тадбиркорлар, давлат стуктураси ва нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари ва б.) боғлиқ бўлади.

Бундан ташқари, олинадиган маълумотнинг сифати, саволнома листни тузишдаги касбий маҳоратидан тортиб респондентлардан изланаётган маълумотларни олиш бўйича интервьюерлик ишларини усталик билан ўтказувчи тадқиқотчининг ўзига ҳам боғлиқ бўлади.

Респонденденлар олинадиган маълумотларнинг фаол манбаси ҳисобланади. Объект билан у ёки бу тарздаги контакт натижасида, тадқиқотчи объектнинг ҳолати борасида мулҳазага ундовчи реакция ега бўлади. Ҳар қандай кўринишдаги айниқса шахсий контакт кўринишидаги суҳбатлар, эмпирик маълумотлар натижасига таъсир этувчи ўзига ҳос коммуникация усули ҳисобланади. Социологик сўровномада контак сўз ёрдамида амалга оширилади. Объект билан контакт усулига боғлиқ равишда реакция турли ҳил бўлиши мумкин.

Респондентлардан олинадиган маълумотларнинг ишончлиги, уч омилга боғлиқ бўлади: Социологни респондентларни ушбу саволга жавоб бериш борасидаги ҳоҳишини тушунган ҳолда саволларни қандай туза олишни билишлиги.

Тадқиқот натижаларини ишончлилиги ва объективликнинг юқори даражасига эришиш учун, уни ўтказишда қуйдаги иш тартибига риоя қилиш лозим бўлади:

  1. Сўров ёки интервью ўтказиш учун жой ва вақтни респондентларнинг манфаатини ҳисобга олган ҳолда танлаш. Шу ўринда танланган жой ёруғ ва илиқ (агар тадқиқот оби-ҳаво совуқ кунлари ўтказилса) ва шамол яхши айланадиган (агар тадқиқот оби-ҳаво иссиқ кунлари ўтказилса) бўлиши керак. Ташқи омиллар олинадиган маълумотлар сифатига таъсир ўтказмаслиги керак.

  2. Респондент вақт билан чегараланиб қолмаслиги ва таклиф килинаётган саволларга жавоб бериши учун интервью ўтказиш вақти улар учун қулай вақтда бўлиши керак

Соседние файлы в предмете Методология, методика и техника социологического исследования