- •I. Ишчи дастур
- •Ўқув моделининг мақсад ва вазифалари
- •Модел бўйича Тингловчиларнинг билими, кўникмаси ва малакасига қўйиладиган талаблар
- •Модел бўйича тингловчиларнинг билими, кўникмаси ва малакасига қўйиладиган талаблар
- •Моделнинг ўқув режадаги ва бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан кетма-кетликлар
- •Моделнини ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
- •Моделнинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
- •Модул бўйича соатлар тақсимоти
- •Назарий ва амалий машғулотлар мазмуни
- •Амалий машғулотлар мазмуни
- •Мустақил таълим
- •Баҳолаш мезони
- •II. Модулни ўқитишда фойдаланиладиган интерфаол таълим методлари
- •Кейсни бажариш босқчилари ва топшириқлар:
- •2. “Ассесмент” усули
- •3. “Тушунчалар таҳлили” усули:
- •Б.Б.Б. Техникаси
- •Б бб техникасининг қоидаси
- •Ббб жадвали
- •III. Назарий маълумотлар
- •Таянч иборалар:
- •Социологик тадқиқот ўтказишнинг турлари
- •Социологик тадқиқот усулларининг қисқача хусусиятлари
- •1.2. Миқдорий ва Сифатий тадқиқотлар
- •Адабиётлар
- •Таянч иборалар:
- •2.1. Тадқиқот дастури ва унинг қисмлари
- •Тадқиқот муаммосининг аниқ ифода этилиши
- •Социологик тадқиқот дастурини тузиш
- •Дастурнинг назарий-методологик қисми
- •Танлаш.
- •2.3. Дастурнинг амалий-методик қисми
- •6. Тадқиқотнинг объекти ва предмети.
- •7. Предмет.
- •8. Гипотеза.
- •Тадқиқот инструментариясини (маълумот тўплашда қўлланиладиган воситалар) шакллантириш.
- •Назорат саволлари:
- •Фойдаланилган адабиётлар:
- •Интернет ресурслари
- •Таянч иборалар
- •3.1.Социологик тадқиқотларда ўлчаш ва унинг моҳияти
- •3.2. Ўлчашга қўйиладиган талаблар
- •3.3.Ўлчашда шкалалар ва уларнинг турлари
- •Фойдаланилган адабиётлар
- •Назорат саволлари
- •Таянч иборалар:
- •4.1. Танлаш тушунчаси ва унинг моҳияти
- •4.2. Танлаш меъзонлари
- •Танлаш турлари
- •4.4. Танлаш хатолари
- •Фойдаланилган адабиётлар
- •Таянч иборалар
- •5.1.Сўров ёки интервью ўтказиш учун жой ва вақтни белгилаш
- •5.2.Сўровномани маълумотларни бузилишини олдини олиш
- •Назорат саволлари
- •Фойдаланилган адабиётлар
- •IV. Амалий машғулот материаллари
- •Билиб олдим” (ббб) методи
- •Фойдаланилганиш учун адабиётлар
- •Фойдаланилган учун адабиётлар
- •Назорат саволлари
- •Фойдаланиш учун адабиётлар
- •Фойдаланиш учун адабиётлар
- •Фойдаланиш учун адабиётлар
- •Фойдаланиш учун адабиётлар
- •V. Мустақил таълим мавзулари
- •Мустақил таълим мавзулари
- •VI. Кейслар банки
- •VII. Глоссарий
- •VIII. Адабиётлар рўйхати Раҳбарий адабиётлар:
- •Асосий:
- •Қўшимча:
VII. Глоссарий
№ |
Ингилизча |
Русча |
Ўзбекча |
Таърифи |
1 |
Method |
Метод |
Метод |
Метод – этот способ сбора, обработки и анализа данных |
2 |
Methodology |
Методология |
Методология |
Методология - тадқиқот процедуралари, техникаси ва методлари, жумладан, маълумотлар йиғиш ва қайта ишлаш методларини мажмуидир.
|
3 |
Procedure |
Процедура |
Процедура |
Процедура дейилганда эса одатда, барча операциялар кетма-кетлиги, тадқиқотни ташкил этишнинг ҳаракат ва усулларининг умумий тизими назарда тутилади. Бу умумий йиғма тушунча бўлиб, социолоик маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш усуллари тизимига тааллуқли саналади.
|
4 |
Methodic |
Методика |
Методика |
Методика — бу мазкур метод билан боғлиқ бўлган техник усуллар мажмуини, жумладан хусусий операциялар, уларнинг кетма-кетлиги ва ўзаро алоқасини кўрсатадиган тушунчадир.
|
5 |
Methods an procedure of investigation |
Методы и процедуры исследования |
Тадқиқот метод ва процедуралари |
Тадқиқот метод ва процедуралари– бу керакли маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва ва таҳлил қилишнинг расмийлашган қоидалари тизимидир |
6 |
Sociologic survey |
Социологическое исследование |
Социологик тадқиқот |
Социологик тадқиқот бу ўрганилаётган жараён ёки ҳодиса тўғрисида ишончли маълумотларга эга бўлиш учун ягона мақсад билан боғлиқ методологик, методик ва ташкилий-техник процедураларнинг мантиқан кетма-кетлик тизимидир.
|
7 |
Program of social research |
Программа исследования |
Тадқиқот дастури |
Тадқиқот дастури- бажариладиган ишнинг асосий мақсадларига мувофиқ унинг назарий методологик асосларини ва тадқиқот иш тартиби кўрсатилган гипотезалари, ҳамда уларни текшириш операцияларининг мантиқий изчиллигини баён этишдир.
|
|
Practical sociological survey |
Приктическое социологическое исследование |
Амалий социологик тадқиқотлар |
Амалий социологик тадқиқотлар муайян муддатларда аниқ ҳаракат усулларини таклиф этиш орқали етарлича аниқ белгиланган ижтимоий муаммоларнинг амалий ечимини топишга йўналтирилган. Бу тадқиқотлар баъзида ижтимоий – муҳандислик изланишлари деб аталади.
|
8 |
|
Разведивательное исследование |
Разведкали тадқиқотлар |
Разведкали тадқиқот- конкрет социологик тадқиқотнинг энг оддий тури бўлиб ҳисобланади. У моҳиятан чегараланган вазифани ҳал этади, одатда кам сондаги ўрганилаётган мажмуани қамраб олади ва қисқартирилган дастурга асосланади. Разведкали тадқиқотлар оператив (тезкор) информация олиш учун хизмат қилади. Бундай ҳолатда унинг экспресс сўров тури ҳақида гапириш мумкин.
|
9 |
Describe survey |
Описательное исследование |
Тасвирий тадқиқотлар |
Тасвирловчи тадқиқот – социологик таҳлилнинг мураккаброқ шакли ҳисобланади. Ўзининг мақсад ва вазифаларига кўра, у ўрганилаётган жараён, унинг таркибий элементлари тўғрисида нисбатан тўла тасаввур берадиган эмпирик маълумотлар олишни назарда тутади.
|
|
Analytical survey |
Аналитическое исследование |
Аналитик тадқиқот |
Аналитик тадқиқот – бу социологик таҳлилнинг энг чуқурлаштирилган тури ҳисобланади. У ўз олдига нафақат ўрганилаётган ҳодисанинг таркибий элементларини тасвирлашни, балки сабабларни тушунтиришни мақсад қилиб қўяди |
|
|
Точечное исследование |
Нуқтали тадқиқот |
Нуқтали тадқиқот (уни бир марталик деб ҳам атайдилар) ижтимоий ҳодисаларни ўрганиш вақтида унинг ҳолати ёки миқдорий тавсифлари тўғрисида ахборотлар беради.
|
|
Monographic survey |
Монографическое исследование |
Монографик тадқиқот |
Монографик тадқиқот тор маънода- яхши ишланган назария доирасида бир ёки бир неча объектларни текширишдир.
|
|
Sampling survey |
Выборочное исследование |
Танланадиган тадқиқотлар |
Танланадиган тадқиқотлар, ўзи ва ўз фикри тўғрисида ахборот берувчи махсус танлаб олинган респондентлар гуруҳи орасида сўров ўтказиш орқали кишиларнинг хатта-ҳаракатлари ва мақсадлари тўғрисида маълумотларни мунтазам йиғиб бори усулини намоён этади. У ўз номини тадқиқотларнинг асосий қисмининг (танланлаб олинадиган йиғиндиси) улкан бирлиги йиғиндисидан (бош йиғиндидан) махсус танлаб олиш тартиботидан фойдаланиш орқали олади, у яхлит тадқиқотнинг асосий ўлчамларини аниқ акс эттиради.
|
|
Full survey |
Массовое исследование |
Ялпи тадқиқот |
Ялпи тадқиқот деб бош тўпламнинг барча бирликларини қамраб олувчи тадқиқотга айтилади. Бунга аҳолини рўйхатдан ўтказиш киради. |
|
Pre-researching |
Повторное исследование |
Такрорий тадқиқотлар |
Такрорий тадқиқотлар – бу ягона дастур ва инструментарий бўйича маълум вақт оралиғида мунтазам ўтказилган ва объектнинг ўзгаришлар динамикасини тавсифловчи натижаларни олиш билан боғлиқ бир неча тадқиқотларнинг йиғиндиси. |
|
Long time survey |
Лонгитюдное исследование |
Лонгитюд тадқиқотлар |
Логитюд тадқиқотлар - шахсларнинг бир гуруҳини узоқ вақт ўрганиш |
|
Kogort survey |
Когортные исследование |
Когортали тадқиқотлар |
Когортли тадқиқотлар - узоқ вақт давомида бир хил ёшдаги шахсларни ўрганиш (авлодлар). Мақсад –бир авлод кишиларнинг турмуш тарзи, мақсадлари. Тадқиқот объектлари ўзгаради, лекин кишилар сақланиб қолади;
|
|
Trend survey |
Трендное исследование |
Тренд тадқиқотлар |
Тренд тадқиқотлар – вақт оралиғи билан бирор- бир асосий йиғиндида ва нисбатан бир хил усулга риоя қилган ҳолда ўтказиладиган тадқиқот. МАқсад- ижтимоий ўзгаришлар тенденцияси (тренди)ни белгилаш. Мисол – аҳолини қайта рўйхатга олиш; |
|
Panel survey |
Панельное исследование |
Панелли (йўлли) тадқиқот |
Панелли (йўлли) тадқиқот – бир хил танловда ягона дастур бўйича ва маълум вақт оралиғида ягона усул бўйича ўтказиладиган тадқиқотлар. Мақсад - воқеалар динамикаси таҳлили. Кишилар ўзгариши мумкин, лекин тадқиқот объектлари ўзгармайди (корхона, цехлар).
|
|
|
Формулятивный (разведывательный)план |
Формулятив (разведкали) режа |
Формулятив (разведкали) режа. У тадқиқот объекти тўғрисида жуда ҳам кам информация бўлса ва социолог ҳеч қанақа гипотеза илгари суриш имконияти бўлмаса қўлланилади. Режанинг асосий мақсади – муаммони аниқлаш ва гипотезани шакллантириш.
|
|
Describe survey |
Описательное (дескриптивный) план |
Тасвирий (дескриптив) режа |
Тасвирий (дескриптив) режа. Агар бизнинг объект тўғрисидаги билимимиз тасвирий гипотеза илгари суриш учун етарли бўлса, у қўлланиши мумкин. Режанинг мақсади - социал структура, жараён ва ҳодисаларнинг сифатий-миқдорий хусусиятларини қатъий тасвирлашдир. |
|
Analytic (experimental) plan |
Аналитическо-экспериментальное исследование |
Аналитик-эксперимента лрежа |
Аналитик-эксперимента лрежа — тадқиқотнинг кучлироқ вариантларидан бири. Уни ўрганилаётган объект тўғрисида етарли даражадаги билимлар бўлган шароитда қўллашади, бу эса тушунтириш тахминларини илгари суриш имкониятини беради. Режанинг мақсади – функционал ўзаро боғланиш ва сабабий муносабатларни тадқиқ этишдир
|
|
Problem situation |
Проблемная ситуация |
Муаммоли вазият |
Муаммоли вазият Гносеологик маънода (яъни борлиқни англаш жараёни нуқтаи назаридан) -бу “ эҳтиёжлар,инсонлар ва қандайдир натижали амалий ва назарий ҳаракатлар тўғрисида билиш ва ушбу зарурий ҳаракатларни амалга оширишнинг йўллари, воситалари,усулларини билмаслик ўртасидаги номувофиқлик ва зиддият, хабарсизлик ҳақидаги билимдир”
|
|
Object |
Объект |
Объект |
Объект– илмий билиш жараён ичига кирган субъектни жамоавий ҳаёт сохаси фаолияти, социал реалликни конкрет сохаси ва муаммоли вазиятни ташувчисидир.
|
|
Subject |
Предмет |
Предмет |
ПРЕДМЕТ – ўз ичига объектнинг шундай томон ва хусусиятларни оладики, улар тўлалигича ўрганилаётган муаммони акс эттиради ва тадқиқ қила олади. Предмет ўзибилан социал муаммониватадқиқот объекти орасидаги ўзаро муносабатни акс эттиради.
|
|
Aim of survey |
Цель исследования |
Тадқиқот мақсади |
Тадқиқот мақсади уни якуний назарий-таълимий ва амалий натижага йўналтиради.
|
|
Tasks of survey |
Задачи исследования |
Тадқиқот вазифалари. |
Тадқиқот вазифалари тадқиқот мақсадларини амалга оширишда олиниши мумкин бўлган саволларни ифодалайди. |
|
Empiric survey |
Эмпирическое исследование |
Эмпирик интерпретацяси
|
Эмпирик интерпретацяси -бу тушунчаларнинг эмпирик мазмунини излашдир. Бу тушунчани тўғри келадиган эмпирик белгиларни кўрсатиш қоидалари орқали аниқлаш – опереционал таърифлаш деб номланади.
|
|
Describe survey |
Дискриптивная интепретация
|
Дискриптив интепретация,
|
Дискриптив интепретация, бу зарур моделни тузиш учун қўллашга интилаётган тушунчаларнинг аниқ, конкрет ва бир маъноли тасвирлашимиздир.
|
|
Structural interpretation |
Структурная интепретация
|
Структурали интепретация
|
Структурали интепретация тасвирланган тушунчаларни тартиблаш, уларни турларга ажратиш ва ўзаро боғлиқлигини назарда тутади.
|
|
Factorial interpretation |
Факторная интерпретация |
Факторли интепретация
|
Факторли интепретация бу дастлабки тушунча билан ўзгарувчи тушунчалар ўртасидаги (баъзан миқдорий ўлчовларда) боғлиқликни ўрнатишдир.
|
|
Hypothesis |
Гипотеза
|
Гипотеза
|
Гипотеза – бу табиат, жамият ёки тафаккур воқеа ва ҳодисалари сабаблари ёки улар ўртасидаги қонуний боғлиқлик тўғрисидаги илмий асосланган фараз.
|
|
General hypothesis |
Общая гипотеза |
Умумий гипотеза
|
Умумий гипотеза – бу табиат ва жамият ҳодисаларининг сабаби, қонун ва қонуниятлари, шунингдек, инсон психик фаолияти борасидаги илмий асосланган фараз.
|
|
Special hypothesis |
Специальная гипотеза |
Махсус гипотеза
|
Махсус гипотеза – бу табиат ёки жамият ҳаёти ёки инсон психик фаолиятида кўрилаётган бир гуруҳ объектларнинг маълум қисмининг келиб чиқиши, сабаби ва қонуниятлари борасидаги илмий асосланган фараз.
|
|
Working hypothesis |
Рабочая гипотеза |
Ишчи гипотеза
|
Ишчи гипотеза – одатда тадқиқотнинг биринчи босқичларида олға суриладиган илмий фараз. |
|
Sampling group |
Выборочная группа |
Танланган гуруҳ
|
Танланган гуруҳ – асосий грухлаб олишнининг кичрайтирилган кўринишидир. Бошқача қилиб айтганда, бу социолог сўров олиб бораётган инсонлардир.
|
|
Representative sampling |
Репрезентативная выборка
|
Репрезентатив танлаш
|
Репрезентатив танлаш – бу социологиянинг шундай қисми ҳисобланадики, бунда асосий гуруҳ маълумотлари бирламчи гуруҳ маълумотлари билан мос келиши керак. Танлашнинг фақат шу усулидагина сараланган гуруҳдан олинган маълумотларни асосий гуруҳга тадбиқ этиш мумкин.
|
|
Sampling system |
Выборочная система |
Танлаш тизими |
Танлаш тизими – бу объект белгиларининг пропорцияси бўлиб, бунинг асосида асосий гуруҳ танлаб олинади. |
|
Random sampling |
Случайная выборка |
Тасодифий (эхтимолий) танлаш
|
Тасодифий (эхтимолий) танлаш – бу танлашдир, унинг учун бош тупламнинг хар бир унсури аввалдан берилган маълум танланиш эхтимоллилигига эга. Бу тадкикотчига тугри танлаш канчалик бош тупламни акс эттиришини хисоблашга имкон яратади. Бундай танлашни баъзида тасодифий деб хам аталади.
|
|
Systematic sampling |
Системная выборка |
Систематик танлаш
|
Систематик танлаш илмий аҳамияти бўйича иккинчи, лекин содда тасодифий танлашнинг турини қўкуллаш бўйича биринчи ҳисобланади. Уни яна механик танлаш деб хам аташади. |
|
|
Гнёздновая выборка |
Уяли танлаш |
Уяли танлаш – шундай танлаш турики, бунда танланаётган объектлар янада янада кичик бирликнинг гурухи ёки уяси (кластери) хисобланади. Куйи даражадаги янада майда бирликлардан ташкил этилган юкори даражадаги танлаш барлигига уя деб аталади. |
|
Quote sampling |
Квотная выборка |
Квотали танлаш
|
Квотали танлаш – бу бош туплам унсурларининг социал – демографик характеристикалари хакидаги статистик маълумотлар (квоталар параметрлари) асосида шаклланган социологик тадкикот объекти микро моделидир.
|
|
Scaling |
Шкала |
Шкала |
Шкала ўрганилаётган объектнинг ҳар бирига ўлчаш жараёнида мос келадиган сон ёки математик конструкт қўйиш қонунидир. Шундай конструкт объектниўлчашнатижасиёкиунинг шкала кўрсаткичи деб номланади. Баъзан шкала деб, эмпирик тизимда ўрганилаётган объектлар шкала кўрсаткичлари назарда тутилади. Шкала кўрсаткичларини олиш жараёни эса шкалалаш деб номланади.
|
|
Empiric system |
Эмпирическая система |
Эмпирик тизим
|
Эмпирик тизим (ЭТ) ёки муносабатли эмпирик тизим (МЭТ) дейилганда, тадқиқотчини қизиқтирувчи реал эмпирик объектлар ва улар ўртасида кузатилган муносабатлар тушунилади
|
|
Mathematic system |
Математическая система |
Математик тизим |
Математик тизим (МТ) ёкимуносабатли математик тизим (ММТ) дейилганда математик объектлар бирлиги ва улар ўртасидаги муносабатназарда тутилади.
|