Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
05_07_2018_ЎУҚ_Психологик_хизмат_назарияси_Қодирака.doc
Скачиваний:
343
Добавлен:
07.01.2021
Размер:
1.06 Mб
Скачать

3.1. Мавзу бўйича маъруза машғулотининг технологик харитаси

Иш босқичлари ва вақти

Фаолият мазмуни

Таълим берувчи

Таълим олувчилар

1-босқич Мавзуга кириш (15 дақиқа)

1.1. Ўқув курси номини айтади. Экранга ўқув курсининг тузилмавий мантиқий чизмасини чиқаради, мавзулар рўйхати билан таништиради ва уларнинг мазмунини қисқача ёритади (1-илова)

1.1. Биринчи машғулот мавзуси, унинг мақсади ва ўқув фаолияти натижаларини эълон қилади.

1.3. Кластер асосида ўқитиладиган мавзунинг мазмуни ва моҳиятини қисқача ёритади. (1-илова)

Тинглайдилар.

Тинглайдилар.

1-босқич. Асосий босқич.

(55 дақиқа)

1.1. Талабалар билимини фаоллаштириш мақсадида савол-жавоб усулини қўллайди:

1.1. Жавобларни тўлдиради, умумлаштиради ва бугунги ўқув машғулотида ушбу саволларга кенгроқ жавоб олишларини айтади.

1.3. Экранда слайдлар намойиш этиш орқали режа асосида тўлиқ маълумотлар беради; талабалар диққатини мавзунинг асосий жиҳатларига қаратади, уларнинг долзарб ва аҳамиятли эканлигини асослайди.

1.4. Янги мавзу юзасидан фикр билдиришларини сўрайди. Вазифани барча талабалар якка тартибда бажаришларини айтади. Талабалар фаолиятини кузатади, уларни йўналтиради, зарур маслаҳатлар беради.

1.5. Бир нечта талабанинг иш натижасини текширади, талабалар билан биргаликда муҳокама қилади. Зарур бўлса, қўшимчалар киритади ва ушбу савол бўйича тўлиқ маълумот беришни айтади.

1.6. Режанинг иккинчи саволига доир бўлган слайдларни экранга чиқаради ва ҳар биттасини тўлиқ ёритади.

1.7. Мавзу бўйича талабаларда юзага келган саволларга жавоб беради.

Саволларга жавоб берадилар.

Фикрларини билдирадилар.

Тинглайдилар, зарур маълумотларни ёзиб оладилар

Вазифани якка тартибда бажарадилар

Иш натижасини тақдим қиладилар.

Тинглайдилар, зарур маълумотларни ёзиб оладилар

3-босқич Якуний босқич

(10 дақиқа)

3.1. Мавзу бўйича янги хулосалар қилади. Мазкур мавзу бўйича эгаллаган билимларнинг долзарблиги ва аҳамиятли эканини алоҳида қайд этади ҳамда келажакда ушбу билимлардан қаерларда фойдаланиш мумкинлиги ҳақида маълумот беради.

3.1.Мустақил ишлаш учун вазифа берилади: (1) ўтилган мавзу асосида Б/Б/Б жадвалини тўлдириб келиш. Б/Б/Б жадвалини тўлдириш қоидасини тушунтиради (1) иккинчи ва учинчи мавзу бўйича кейинги ўқув машғулотига тайёрланиб келиш.

Саволлар берадилар.

Вазифани ёзиб оладилар.

3.3. Янги мавзу асосида Б/Б/Б жадвалини тўлдиринг.

Б/БХ/Б жадвали

Биламан

Билишни хоҳлайман

Билиб олдим

Назорат учун савол ва топшириқлар.

1. Психокоррекция, психотерапия ва уларнинг тафовутлари ҳақида гапиринг.

1. Когнитив психотерапия тамойиллари.

3. Психокоррекцион гуруҳ классификацияси.

4. Безовталикни бартараф этиш

4-МАВЗУ

Психологик хизмат фаолиятининг йўналишлари

4.1. Маърузада таълим технологияси

Машғулот вақти-1 соат

Талабалар сони 10 -130 нафаргача

Машғулот шакли

Кириш – ахборотли маъруза

Маъруза режаси

  1. Психологик хизмат фаолиятининг йўналишлари.

  2. Ўзбекистонда психологик хизмат йўналишлари ва ҳозирги ҳолати.

  3. Инқирозли ҳолатларда психологик хизмат.

Ўқув машғулотининг мақсади: Таълим тизимида психологик хизмат. Психологик хизмат тузилиши, унинг вазифалари. Психологик хизматда амалий психологнинг ўрни ва унинг касбий мутахассислаштириш: психодиагностика, маслаҳат, психопрофилактика, психокоррекция. Амалий психологнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Ушбу ҳуқуқларни ҳуқуқий, социал ва ахлоқий ҳимояси. Таълим тизими психологи фаолиятидаги баҳсли саволлар.

Педагогик вазифалар:

Халқ таълими тизими психологи ишининг ўзига хослиги. (Меҳрибонлик уйи, интернатлар), социал таъминот, соғлиқни сақлаш (Болалар уйи), ҳуқуқ тартибот тизими (махсус мактаб ва колленжлар).

Соғлиқни сақлаш тизимида психологик хизмат. “Давра суҳбати”. «Психологик журнал». Психологиянинг тиббиётдаги ўрни. Муттасил касалланган мижозларга психологик ёрдам. Давосиз касалликлар билан оғриган беморларни психологик қўллаб-қувватлаш. Наркологияда психология. Нейрохирургияда психологик хизмат. Саломатлик модели. Бирламчи профилактика. Хулқий терапия. Реабилитация.

Ўқув фаолияти натижалари:

Турли хил соҳаларда психологик хизмат. саноатда, ишлаб чиқаришида, автомобил транспортида психологик хизмат, вазифалари ва тузилиши.

Инқирозли ҳолатларда психологик хизмат. Инқироз тушунчаси, турлари. Травматик стрессни бошдан кечираётган инсонларга психологик ёрдам беришни ташкил этишнинг хусусиятлари.

Таълим бериш усуллари

Кўргазмали маъруза, намойиш этиш, савол жавоб, кластер

Таълим бериш шакллари

Оммавий, жамоавий, якка тартибда

Таълим бериш воситалари

Ўқув қўлланма, компьютер технологиялари, слайдлар

Таълим бериш шароити

Техник воситалардан фойдаланишга ва гуруҳларга ишлашга мўлжалланган аудитория

Мониторинг ва баҳолаш

Оғзаки назорат, савол-жавоб