Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
05_07_2018_ЎУҚ_Психологик_хизмат_назарияси_Қодирака.doc
Скачиваний:
343
Добавлен:
07.01.2021
Размер:
1.06 Mб
Скачать

Глоссарий

Психологик хизмат - психологияни амалиётда қўллаш тизими. У ишлаб чиқариш, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, спорт, юридик ва ҳ.к. ларда психологик экспертиза, ташҳис ва маслаҳат вазифасини бажаради.

Психологнинг касбий одоби - психологнинг ўз фаолияти давомида касбига хос ахлоқий, маънавий талабларни, бошқалар билан муомалада ахлоқ ва хулқ нормалари.

Адаптация (лот. adaptaro–мослашмок) - сезги аъзолари (анализаторлар)нинг таъсирот кучига мослашуви натижасида муайян сезгирликниг ўзгариши. А. ҳодисасида сезгирлик ортиши ёки камайиши мумкин. Кучли таъсирдан кучсиз таъсирга ўтганда сезгирлик аста-секин ортиб боради, таъсир кучайганда эса сезгирлик аксинча, камайиб боради. А.қонунияти органик сезгилардан бошқа, барча сезгилар соҳасига хосдир. У физиологик, ижтимоий – психологик ва касбий мослашишга бўлинади.

Айзенк тести – ўқувчилар умумий қобилиятини аниқлаш методикаси. У 40 саволдан иборат бўлиб, бола 90 дан ортиқ балл тўпласа унда у қобилиятли ҳисобланади. 60-90 балл тўпласа умумтаълим мактабида, 60 дан паст балл тўпласа ёрдамчи махсус мактабда ўқишга тавсия этилади.

Аниқловчи тажриба – илмий изланишлардаги ўрганилиши зарур бўлган муайян психик ҳодисаларнинг текширилувчида қай даражада мавжудлигини аниқлаш мақсадида ташкил қилинадиган тажриба. А. т. далиллари ҳосил қилувчи таркиб топширувчи тажриба учун асос бўлади.

Анкета- кўзланган мақсадга доир маълумот олиш учун тузилган саволлар тўплами.

Анкета сўрови – анкета ёрдамида ўтказиладиган педагогик-психологик тадқиқот усули.

Ассоциация (лот. Associatio - бирлаштирмок) – психик ҳодисалар орасидаги ўзаро боғланиш, у маълум қонунлар бўйича таркиб топади. (Жумладан, фазодаги ёндошлик, хронологик ўхшашлик, қарама-қаршилик ва б.)

Валидлик – изланиш ва тест натижаларини хаққоний, ташқи тамойиллар натижаларига мос келиш ўлчови, меъёри.

Вербал (лот. verbalis-оғзаки) - фикрни тил воситасида сўзли ва оғзаки ифода қилинадиган нутқ.

Гуруҳлаш – объектларни ажратиш ва уларни бирон-бир асосга кўра бирлаштириш.

Гуруҳ - муайян белгиларга масалан, синфий мансубликка биргаликда фаолият кўрсатиш мумкинлигига, характерига ташкил топиш хусусиятлари ва шу кабилар асосида ажралиб турадиган инсоний умумийлик.

Жамоа - шахслараро муносабатларда биргаликдаги фаолиятнинг ижтимоий қийматлари ва шахсий жиҳатдан аҳамиятлилиги орқали ўз ифодасини топадиган гуруҳ.

Жамоатчилик фикри - ижтимоий турмуш, жамоа фаолияти, алоҳида бир инсоннинг фаолияти тўғрисида билдирилган бир хил хулоса.

Жамоанинг негизи - умумий фикр, мақсад ва ишлаб чиқаришга тааллуқли қарорларни шакллантирувчи жамоа аъзолари.

Психологик тест - қисқа муддатли, ёзма саволли топшириқ бўлиб, у орқали кишилар қобилияти, кўникма, билим ва малакалари, касбга лаёқати ва шу кабилар аниқланади.

Психокоррекция (инг.korrectio-тўғриламоқ) - шахснинг психик ривожланишидаги камчиликларини тузатиш усулларини қўллаш жараёни.

Психологик тадқиқот усули - у 4 босқичга бўлинади. 1.Тайёргарлик босқичи. 1.Тажриба-синов босқичи. 3.Тадқиқотга ишлов бериш. 4.Олинган натижаларни изоҳлаш босқичи.

Психологик методикалар - жамоа ёки алоҳида кишини психологик ўрганиш мақсадида тузилган саволлар тўплами.

Психологик фанлар тизими - психология тараққиёти билан умумий психологиядан ажралиб чиққан ягона психология фанини ташкил қилувчи мустақил соҳаси.

Психик суръат - психик фаолиятнинг ёки муайян психик жараённинг содир бўлиш тезлиги.

Психологик таҳлил - инсон психик фаолиятининг психологик шарт-шароитлари ва таркибини очиб беришдан иборат илмий-текшириш методларидан бири.

Психологик тажриба - психология соҳасига доир баъзи қонуниятларни амалий ҳамда оммавий равишда намойиш қилиш.