Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
05_07_2018_ЎУҚ_Психологик_хизмат_назарияси_Қодирака.doc
Скачиваний:
343
Добавлен:
07.01.2021
Размер:
1.06 Mб
Скачать

Таълим технологиялари (Технологик харита)

Фанни ўқитишдан мақсад магистрларни таълим тизимида психологнинг бажарадиган функциялари билан таништириш

Фаннинг вазифалари мактабгача тарбия муассасаси, лицей, мактаб, коллежларда психологнинг олиб борадиган диагностик, коррекцион, психопрофилактик, маслаҳат бериш, оқартув ишлари билан магистрларни таништириш.

Фанни ўзлаштиришга қўйиладиган умумий талаблар. Магистр психологик хизмат назарияси ва амалиёти фанининг предмети ва унинг асосий йўналишини билиши зарур: магистр диагностик коррекцион ишларни юқори даражада билиши зарур: магистр таълим тизимида олиб бориладиган ишлар юзасидан ўқитувчиларга, ўқувчиларга ва ота-оналарга маслаҳат бера олиши зарур: магистр профилактик ишларни ҳам билиши зарур.

Шахсга йўналтирилган таълим. Бу таълим ўз моҳиятига кўра, таълим жараёнининг барча иштирокчиларининг тўлақонли ривожланишини кўзда тутади. Бу эса таълимни лойиҳалаштириш жараёнида маълум бир таълим олувчининг шахсини эмас, аввало келгусидаги мутахассислик фаолияти билан боғлиқ ўқиш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ёндашишни назарда тутади.

Тизимли ёндашув. Таълим техналогияси тизимининг барча белгиларини ўзида мужассам этмоғи лозим: жараённинг мантиқийлиги, унинг барча бўғинларининг ўзаро боғлиқлиги, яхлитлиги.

Фаолиятга йўналтирилган ёндашув. Индивиднинг жараёнли сифатларини шакллантириш, таълим олувчининг фаолиятини фаоллаштириш ва тезлаштириш, ўқув жараёнида унинг барча қобилияти ва имкониятлари, ташаббускорлигини очишга йўналтирилган таълимни ифодалайди.

Диалогик ёндашув. Бу ёндашув ўқув жараёни иштирокчиларининг психологик бирлиги ва ўзаро мунасабатларини шакллантириш заруратини билдиради. Унинг натижасида шахснинг ўз-ўзини фаоллаштириши ва ўз-ўзини кўрсата олиши каби ижодий фаолияти кучаяди.

Ҳамкорликдаги таълимни ташкил этиш. Таълим берувчи ва таълим олувчи ўртасида демократик тенглик, ҳамкорлик каби ўзаро субъектив муносабатларга, фаолият мақсади ва мазмунини биргаликда шакллантириш ва эришилган натижаларни баҳолашга эътиборни қаратиш зарурлигини билдиради.

Муаммоли таълим. Таълим музмунини муаммоли тарзда тақдим қилиш асосида таълим олувчиларнинг ўзаро фаолиятини ташкил этиш усулларидан биридир. Бу жараён илмий билимларнинг объектив қарама-қаршилиги ва уларни ҳал этиш усулларини аниқлаган ҳолда, диалектик тафаккурни ҳамда ушбу усулларни амалий фаолиятда ижодий қўллашни шакллантиришни таъминлайди.

Ахборотни тақдим қилишнинг замонавий восита ва усулларини қўллаш – бу янги компьютер ва ахборот техналогияларни ўқув жараёнида қўллашдир.

Ўқитиш услублари ва техникалари. Маъруза (кириш, мавзули, маълумотли, кўргазмали (визуаллашган) таҳлил, илмий анжуман, аниқ вазиятларга ёндашув), мунозара, муаммоли услуб, пинборт, ақтий ҳужум, тезкор сўров, савол-жавоб, амалий ишлаш усулларини ўз ичига олади.

Ўқитишни ташкил этиш шакллари: диалог, полилог, мулоқот, ҳамкорлик ва ўзаро ўқитишга асосланган фронтал, жамоавий ва гуруҳларда ўқитиш.

Ўқитиш воситалари: ўқитишнинг анъанавий воситалари (ўқув қўлланма, маъруза матни, тарқатма материаллар) билан бир қаторда – чизмали органайзерлар, компьютер ва ахборот техналогиялари.

Коммуникация усуллари: талабалар билан тезкор ва фаол мулоқотга асосланган бевосита ўзаро муносабатлар.

Тезкор ва фаол алоқаларнинг (маълумотнинг) усул ва воситалари: тезкор сўров, ўқитиш диагностикаси.

Бошқариш усуллари ва воситалари: ўқув машғулоти босқичларини белгилаб берадиган техналогик харита кўринишидаги ўқув машғулотларини режалаштириш, қўйилган мақсадга эришишда ўқитувчи ва тингловчининг биргаликдаги ҳаракати, нафақат аудитория машғулотлари, балки аудиториядан ташқари мустақил ишларининг назорати.

Мониторинг ва баҳолаш: ўқув машғулотида ва бутун курс давомида мавзу юзасидан назорат саволларини бериб бориш орқали ўқитишнинг натижалари режали тарзда кузатиб борилади. Курс охирида тест топшириқлари ёрдамида тингловчилар (талабалар)нинг билимлари баҳоланади.

1-МАВЗУ

Психологик хизмат тушунчаси. Психологик хизматни ташкил этиш тарихи, уни ташкил этиш муаммолари.